Bo'limsiz

“Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари Ғиждувон туманида.

Жорий йилнинг 08 сентябрь куни Ғиждувон туманида Республика Тарғибот гуруҳи аъзоларидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Арипова, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси масъул ходими Ҳ.Тўйчиева, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси масъул ходими М.Абдуллаева, вилоят Тарғибот гуруҳи раҳбариА.Ҳусейнова, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси, вилоят бош отинойиси Г.Юнусовалар тумандаги Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳига ташриф буюришди, ушбу зиёратгоҳ тарихи тўғрисида зиёратгоҳ имомлари томонидан маълумот берилди.Шунингдек, тумандаги мусиқа ва санъат мактабида ишчи гуруҳ томонидан туманнинг 96 нафар отинойилари ҳамда тарғибот гуруҳлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.Республика ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини, маслаҳатларини билдириб, тегишли тавсиялар берилди.Шунингдек, ижтимоий –маънавий ҳимояга муҳтож оилалардан ҳозирда профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратда турувчи, А. Ғиждувоний МФЙ Ғ. Ғулом кўчаси ¾ уйда доимий рўйхатда турувчи 14.09.1980 й.т., Рахматов Анвар Расуловичнинг хонадонига ташриф буюрилди ва Рахматов А.нинг турмуш ўртоғи 26.02.1982 й.т., Ҳошимова Гулноза Ҳусеновна билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида Хошимова Г.га вилоят ҳокимлиги томонидан берилган тикув машинкаси, имтиёзли кредит асосида берилган ёрдамлар, фарзандлари 18.07.2012 й.т., Расулов Абдураҳмон Анвар ўғлини дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Нейрон” ўқув марказидаги пуллик “Менталь арифметика” тўгарагига ўқишига кўрсатилган моддий ёрдам, маҳалла ва тегишли ҳомийлар томонидан берилган 4 маротаба 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун шукроналик тилакларини билдирдиИшчи гуруҳ аъзолари томонидан Қўриқ МФЙ Явузхўр қишлоғида доимий рўйхатда турувчи, ҳозирда ЖИЭМда бўлган 19.11.1986 й.т., Жалилов Мурод Ражабович хонадонига ташриф буюрилиб Жалилов М.нинг турмуш ўртоғи Жалилова Зилола Ҳусеновна билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида Жалилова З. ва унинг фарзандларига кўрсатилган ёрдам 8 бош қўй, фарзандларига маҳалла ҳамда ҳомийлар орқали 5 маротаба 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бошлар, ҳар бир фарзанди учун 500000 (беш юз минг) сўмдан моддий ёрдам, қайнонаси Жалилова Бону аянинг дафн маросига А. Ғиждувоний жомеъ масжиди томонидан моддий ёрдамлари берилган. Жалилова З.нинг фарзандлари бетоблиги, таълимдан четда қолаётгани сабаб ёрдам сўраб мурожаат қилганида туманнинг мутасадди ходимлари томонидан Жалилова З.нинг 2 нафар фарзанди чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, тумандаги 2-сон санатория типидаги даволаш мактаб-интернатига жойлаштирилди. Шунингдек, давлатимиз томонидан берилаётган моддий ва маънавий ёрдамдан миннатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.Навбатдаги ташриф Чағдари МФЙ Чағдари қишлоғида доимий рўйхатда турувчи, ҳозирда профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратда турувчи 04.08.1992 й.т., Фахриев Зикрилло Зайни ўғли ва 20.10.1992 й.т., Фахриев Зокир Зайни ўғлининг хонадонига ташриф буюрилиб уларнинг турмуш ўртоқлари Фахриев Зокирнинг турмуш ўртоғи 1992 й.т, Деҳқонова А. Билан Фахриев Зикриллонинг турмуш ўртоғи 2000 й.т, Ҳотамова Нозанинлар билан суҳбат олиб борилди. Оилаларга маҳалла ва ҳомийлар томонидан берилган 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, вилоят ҳокими томонидан берилган 4 бош қўй учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.Ижтимоий-маънавий ҳимояга муҳтож 17 нафар хотин-қиз ва туман тарғибот гуруҳининг 21 нафари аъзолари иштирокида тумандаги Зарафшон МФЙ биносида “Ҳар қандай ҳолатда ҳам шукрона келтирамиз!” мавзусида психологик-тренинг ўтказилди. Тренингда муаммоларга дуч келганда, стрессли ҳолатларда тушкун ҳолатдан чиқиб этиш учун амалга ошириладиган машқлар яъни, мусиқа терапия “Ижобий тилаклар гулчамбари машқи”, “Шукроналик”, “Ҳаётдаги ўз ўрнингизни топинг” машғулотлари олиб борилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button