Ta'lim

Мактабгача таълим вазири Агриппина Васильевна Шинга Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқарма ходимлари хамда тизимда хизмат кўрсатаётган ишчи ходимлари томонидан мурожаат

Ҳурматли Агриппина Васильевна, маълумингизким юртбошимиз томонидан Мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ қилиниб Сиз раҳбарлигингизда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб вазирлик ўз фаолиятини шиддат билан бошлади. Худди шунингдек вилоятимизда ҳам Мактабгача таълим бошқармаси ташкил қилиниб унга Асрор Алимардонов раҳбар этиб тайинланди. Тизимда олиб борилаётган эзгу ислохотлар хаттоки воҳадаги энг олис тоғли ва чул худудиларига хам етиб борди. Мактабгача таълим ташкилотларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлардан олис ҳудуд болалари ҳам фойдаланиш имкониятларига эга бўлди, қанчадан қанча янги боғча қурилди, Нодавлат ва оилавий МТТ лар ташкил этилди,минглаб янги иш ўринлари яратилди. Мавжуд муассасалар замонавий қилиб қайтадан таъмирланди. Айниқса болажонларни овқатлантириш сифати яхшиланди. Бу албатда халқини ҳамда ота-оналарни давлатимиз раҳбаридан ҳамда Сизнинг раҳбарлигингиздаги тизимдан миннатдорчилик ва ишонч ҳиссиётини уйғотди. Вилоятимизда мактабгача таълим тизимида Асрор Алимардонов фаолияти давомида ўз ишини моҳирона бошқарганлиги, одоб-аҳлоқи, муомала маданияти, ҳақиқатпарварлиги, ўз ишига маъсулят билан ёндашиши, талабчанлиги, берилган топшириқларни ўз вақтида таълаб қилиб назорат қилиши мактабгача таълим тизими ходимларига ўрнак бўлиб яхши таъсурот қолдириб келди. Биз ходимлар бунга гувоҳмиз ва хар биримиз баралла айта оламиз ҳам. Асрор Алимардонов ўзининг иш фаолияти давомида тизимга киритилаётган бир қанча ўзгаришлар ва янгиликларга ўз ҳиссасини беминнат қўшиб келди. Вилоят мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган эзгу ишлар билан бир қаторда айрим нопок раҳбар ва ходимлар томонидан ғайриқонуний ишлар жумладан “таниш билишчилик, ўликжонлар, молиявий ўғириликлар, бола ҳаққига хиёнат қилиш” каби холатларга Асрор Алимардонов раҳбарлигида қақшатқич беаёв курашиш натижасида ушбу ходимлар лавозимларидан четлатилди ва жиноий жавобгарликка тортилди. Биз охирги вақтларда рахбаримиз А.Алимардоновга нисбатан юқори турувчи ташкилотлар томонидан босимлар ўтказилиб тинимсиз равишда самарасиз текширувлар олиб борилаётганидан бохабар эдик, лекин шу кунларда А.Алимардоновни хозирги кунда лавозимидан озод этилганлиги.Нима учун вақтинча бажарувчи этиб тизимни тушунмаган,бошқа тизимда фаолият юритган ходим лавозимга тайинланди вахоланки айни тизимда ишлаб фаолият юритиб келаётган рахбар ходимлардан вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мумкин эдику.

Вилоят рахбарлари томонидан таклифлар бериган лекин нима сабабдан тизимда бошидан фаолият кўрсатиб халол ишлаган одамга нисбатан бунча нохақликлар бўлаётганидан,нега бу инсонни хеч ким ҳимоя қилмаётганидан хайронмиз, хафамиз ва жуда хам тушкун кайфиятдамиз. Биз Қашқадарё вилоят мактабгача таълим тизимининг кўп сонли ходимлари сиздан раҳбаримиз Алимардоновни химоя қилиб лавозимига тиклаб,жамаомизга қайтаришгизни талаб қиламиз. Яна лозим бўлса вилоятдаги барча Мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ходимларидан ва фуқоролардан Асрор Алимардоновнинг қанақа рахбарлиги хақида сўралсин керак бўлса фаолияти бўйича сўровнома ўтказилсин ва сўровнома натижасига асосан рахбаримиз фаолиятига баҳо берилсин. Ҳурматли Агриппина Васильевна биз сизни ҳурмат қиламиз, яхши кўрамиз ва Сизга шуни билдирамизки биз Қашқадарё вилоят мактабгача таълим тизими ходимлари Сизнинг раҳбарлигингизда, қадрли бошлиғимиз Асрор Алимардонов қўл остида тизимни ривожланиши учун астойдил хизмат қилдик ва хизмат қилишни хохлаймиз. Хурматли Агриппина Васильевна илтимосномамизни қаноатлантиришингизга ишончимиз комил. Агар илтимосномамиз вазирлик даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаса ёки вазирлик ваколат доирасига кирмаса биз юртбошимиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси орқали қаноатлантиришни талаб қилишга мажбур бўламиз. Бу илтимосномамиз юқори ташкилот рахбарлари ёки ходимлари дахлсизлигида, уларнинг аралашувисиз фақат туман ва шахарлардаги тизим ходимлари вакиллари иштирокида холисона ёзилди, ўйлаймизки ушбу илтимосномамизни эътиборсиз қолдирмайсиз деган умиддамиз. Зеро яхши раҳбарнинг ишлаши мактабгача таълим тизимида таълим тарбиянинг ривожланишида катта ахамият касб этади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button