Bo'limsiz

“Намунали” уйларми ёки чексиз ваъдалар? – «Чоруқ» қишлоғидаги фуқароларнинг адолатли талаби!

Бухоро вилояти, Бухоро тумани “Сўфикоргар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Чоруқ” қишлоғида аҳоли мурожаати асосида журналистик суриштирув  ўтказдик.             Мурожаатда таъкидланишича, “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилган намунали уйлар, аслида на стандарт , на сифат , на келишув шартнома талабларига  мос келади.

“Шартнома номига, сифат эса ноль” – аҳоли  ҳақли равишда норози.

Замонавий,шинам уй ошишни орзу қилган  аҳоли вакилларининг таъкидлашича, уларга “ҳар томонлама қулай шароитларга эга, газ ва электр тармоғига уланган, сифатли қурилган уйлар” деб шартнома тузилгач, улар томонидан тўловлар амалга оширилган. Аммо иш фақат қоғозда намунали бўлиб, амалий жиҳатдан эса уйлар сифатсиз, баъзиларининг томидан чакки оқади, деворларида катта   ёриқлар, поллари эса чўкаётган ҳолда топширилган.

Мутасаддилар — бефарқ , ёким  мақсади жавобгарликдан қочиш!!!

Мазкур ҳолат бўйича Бухоро тумани ҳокимлиги масъуллари ва тегишли ташкилот вакиллари «Чоруқ» қишлоғига бориб, мурожаатни ўрганишга ҳаракат қилгани кузатилди. Аммо, аҳолининг фикрига кўра, мутасаддиларнинг муносабати “биз аралаша олмаймиз, уйлар хусусий МЧЖ томонидан қурилган” деган сўзлар билан чекланган. Бу эса аҳолида адолатга ишончсизлик ва руҳий тушкунлик уйғотмоқда.

Қурилишда шаффофлик ва назорат қайда?

Қурилиш соҳасидаги бундай ҳолатлар назорат органлари ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан етарли даражада кузатилмаётганини, шартнома ва амалий иш ўртасида жиддий тафовут борлигини кўрсатмоқда. Аммо давлат қурилишга аралашмаган бўлса-да, уйлар фуқароларга сотилмоқда . Аҳолининг эса  ҳуқуқлари ҳимоясиз қолмоқда.

Охирги умид — Президентга мурожаат

«Чоруқ» қишлоғидаги фуқаролар:

“Биз уйларимизнинг шароитини кўрган ҳар қандай мутасадди одамнинг ўзи сўзсиз тушунади. Аммо биз жавоб ололмаяпмиз , фақат у ташкилотдан бу ташкилотга  юборилмоқдамиз. Охирги умидимиз – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг адолатли қароридан. Биз бундай уйларга муносиб эмасмиз, биз сифатли уй сўрадик, алданмасликни сўрадик…”

Хулоса:

Бу ҳолат нафақат қурилиш соҳасидаги назоратсизлик, балки оддий фуқаро ҳуқуқларининг поймол этилаётганидан далолатдир. Агар мурожаатлар эътиборсиз қолса, бу нафақат ишончни йўқотади, балки бутун тизимга бўлган ишончни ҳам йўққа чиқаради.

Савол очиқ қолмоқда: “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қурилган уйлар устидан ким назорат олиб боради? Ушбу аросатда қолган  фуқароларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?”

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button