MIBMurojaat

ТЎРТ ЙИЛДАН БУЁН ТАДБИРКОРНИ САРСОН ҚИЛГАН ГУЛИСТОН ШАХАР МИБ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Админстратция раҳбари Сардор Умурзоқовга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошевга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Хасан Муродовичга

Бухоро вилояти Қоровулбозортуманидаги “Бухоро Нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ раҳбари М.А.Турсунов томонидан

Манзили: Бухоро шахри Б.Нақшбанд кўчаси 297/1-уй

Тел: 99-709-93-52

 Ш И К О Я Т    А Р И З А С И 

​Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” фойдасига 1.040.980.720 сўм қарздорликни ундириш бўйича 12012002613901-сонли ижро иши мавжуд.

​Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” фойдасига 171.299.261 сўм қарздорликни ундириш бўйича 12012103057401-сонли ижро иши мавжуд.

​12012002613901-сонли ижро иши бўйича қарздорликни ундириш бўйича суд қарори 26.03.2018йилда ва 12012103057401-сонли ижро иши 07.08.2021 йилда чиқарилган бўлсада, бугунги кунга қадар бир сўм ҳам ундирилмаган. ​

​Ваҳолангки “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” АЖ нинг балансида жуда катта миқдорда кўчмас мулк объектлари мавжуд.

​Жумладан, олинган маълумотга кўра “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” масъулияти чекланган жамияти устав фонди 3.305.242.800 сўмни ташкил қилади ва жамиятнинг шунча миқдордаги мол-мулклари мавжуд.

​Шунингдек,  “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” АЖ нинг раҳбари ва таъсисчиси Муродов Фурқат Кучкарович Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “SIRDARYO TA’MINOT LUX SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 1.893.345.800 сўмлик улуш билан 100 фоизлик таъсисчиси ҳисобланади.

​Бундан ташқари, Муродов Фурқат Кучкарович Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “SAYXUN SIRDARYO QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг 35 фоизлик улуш билан таъсисчиси ҳисобланади.

​Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” МЧЖ га тегишли бўлган айрим савдо дўконлари хатланган. Бироқ бугунги кунга қадар савдога чиқарилмаган. Лекин жамиятнинг бошқа мавжуд бўлган мол-мулклари хатланмасдан уларни сотиш чоралари кўрилмасдан келинмоқда.

​Оқибатда қарздорлик ўз вақтида ундириб берилмаяпти.

​ 1. Мазкур мурожаатимизни Гулистон шаҳар МИБ га юбормасдан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маҳкамасининг ўзида кўриб чиқишингизни;

2. Қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солишингизни, қарздорнинг автотарнспорт воситаларига ва кўчмас мол-мулкларини хатлашингизни ва қарздорликни ундиришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

“Бухоро Нефт қурилиш монтаж 

балиқчилик кластери” МЧЖ раҳбари ​​​​М.А.Турсунов


Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button