Bo'limsiz

​​Минскда илк бор Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди

10 сентябрь куни Беларусь пойтахтида бошланган Ўзбек киноси кунлари кеча ниҳоясига етди. Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасига кўра, Беларуссиянинг қатор ахборот порталлари ўз ўқувчиларига ушбу воқеа ҳақида хабарлар эълон қилди.

Жума куни томошабинлар эътиборига Иккинчи жаҳон уруши давридаги реал воқеаларга асосланган “Ezgu film” киностудиясида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Илҳақ» фильми намойиш этилди. Фильмнинг бош қаҳрамони беш ўғилни ёлғиз тарбиялаган, уларни урушда йўқотган она Зулфия Зокировадир. Фильмда жасорат, куч, садоқат ва метин ирода мавзуси кўтарилган. Сценарий муаллифлари Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедов. Фильм продюсери Зафар Йўлдошев.

11 сентябрь куни Жаҳонгир Аҳмедовнинг яна бир фильми – Жўрабек Рўзметов сценарийси асосида суратга олинган «Исломхўжа» бадиий фильми беларусь томошабинларига тақдим этилди. Ушбу кинолента Хива хонлиги вазири Исломхўжа ҳаётига бағишланган. Мазкур киноасарнинг продюсери ҳам Зафар Йўлдошевдир.

Якшанба куни буюк ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» фильми намойиш этилди. Унда Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатга мансуб ўн тўрт етим болани асраб, тарбиялаган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи ҳақида ҳикоя қилинади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button