Бухоро шаҳар 9 – оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан БухДТИ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ҳудуддаги 47-сонли “Истиқлол” махалла фуқаролар йиғини аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бухоро шаҳар 9-оилавий поликлиникасининг жами 165 нафар тиббиёт ходимлари Бухоро шаҳридаги 41-сонли “Гулшан”, 42-сонли “Варахша”, 43-сонли “О.Хўжаев”, 44-сонли “Тўқимачи”, 45-сонли “Фошун”, 46-сонли “Дўстлик”, 47-сонли “Истиқлол”, 54-сонли “Лоша” ва 60-сонли “Хўжамушкин” маҳалла фуқаролар йиғинларининг 11 754 хонадонида яшовчи 42 662 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизматини кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан тиббий хатлов натижасида аниқланган III-IV хавф гуруҳига мансуб фуқароларни соғломлаштириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 февралдаги 38А-сонли буғруғида белгиланган ҳамкорликдаги маҳаллабай ишлар поликлиникада тизимли равишда олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 март куни Бухоро шаҳар 9 – оилавий поликлиникаси томонидан БухДТИ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ҳудуддаги 47-сонли “Истиқлол” махалла фуқаролар йиғини аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мазкур тадбирда 47-сонли МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, оила ва хотин-қизлар, ижтимоий -маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари ҳам иштирок этиб, ҳамкорликдаги тадбирнинг афзалликлари ҳамда самараси тўғрисида ижобий фикрларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғинининг жами 117 нафар аҳолиси лаборатор-инструментал текширувлардан ўтказилиб, барча тор доирадаги мутахассислар кўриклари ташкил этилди. Тиббий кўрик натижасида фуқароларнинг 62 нафарида касаллик аниқланиб, 56 нафарига амбулатор шароитда даволанишлари тавсия этилди ва 6 нафарига Бухоро шаҳар марказий касалхонасида стационар шароитда бепул даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар тақдим этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 февралдаги 63-сонли буйруғига мувофиқ 27 нафар беморга 8 турдаги дори-воситалари билан бепул таъминланди ва уй шароитида даволанишлари бўйича соғломлаштириш режаси тузилиб, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.
Ҳудуддаги 2 нафар ётоқ ҳолатдаги ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига борилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўриклари ташкил этилди ва зурур тавсиялар бериб ўтилди.
Мазкур тадбир пандемия даврида ўтказилаётганлиги инобатга олинган ҳолда ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда термометриядан ўтказилиб, дезинфекция тадбирлари амалга оширилди ҳамда бўйи ва вазни белгиланган тартибда ўлчаниб, тегишли тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни эрталаб ва кечки овқатдан сўнг пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлар ўтказилди ҳамда соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича кўргазма ташкил қилиниб, фуқароларга мумкин ва мумкин бўлмаган махсулотлар бўйича батафсил тушунча бериб ўтдилар.
Бухоро шаҳар 9-оилавий поликлиника бош врачи
Хушнуд Абдукаримович Жалилов