Buxoro

“Bukhara City”да қўшалоқ байрам: Халқаро Хотин-қизлар кунида “EZAZ” компаниясининг замонавий офис ва савдо маркази биноси учун вақт капсуласи қўйилди

Бугун, 8 март куни кенг қамровда қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом эттирилаётган “Bukhara City” замонавий турар жой ва савдо мажмуасида яна бир замонавий офис ва савдо маркази қурилиши бошланиши учун унга тамал тоши сифатида вақт капсуласини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

“Ezaz” МЧЖ таъсисчилигидаги 66-лот биносининг тамал тошини қўйиш тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шаҳриёров, “Bukhara City” дирекцияси раҳбарияти ва мутасаддилари, лойиҳа ташаббускорлари ҳамда қурувчи-пудратчи ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, мутасаддилар эътибори айни пайтда “Bukhara City”даги мураккаб ва ноанъанавий қурилиш ечимлари бўйича фикр-мулоҳазаларга қаратилиб, лот доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва мукаммал даражада якунланиши бўйича фикрлашиб олдилар.

Маълумот ўрнида, қурилиш майдони 5 минг 540 квадратни ташкил этган 66-лот бунёдкорлигига тахминан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфи кутилмоқда. Қурилиши бошланган ушбу қўш бино 3 ва 5 қаватдан иборат бўлиб, ертўла қисми автотураргоҳ, юқори қаватлари эса замонавий офис ва савдо марказига мўлжалланган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button