Bo'limsiz

Ички ишлар соҳасида катта ўзгаришлар бўлади

Шавкат Мирзиёев айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ички ишлар органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

— Бундан буён, ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги асосий мезон этиб белгиланади.

Маълумки, қаерда камчиликлар рўй-рост айтилмас экан, у жойда ижобий ўзгариш бўлмайди. Шунинг учун, соҳани ижтимоий фикр асосида холис баҳолаш мақсадида, Ички ишлар вазирлигининг барча поғоналарида Жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Ички ишлар ходимларининг «Касбий маданият кодекси»ни қабул қилиш ва жорий этиш, ушбу тизимда ўз хизмат бурчига нисбатан масъулият ҳиссини оширишда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблайман.

Мамлакатимизда олиб борилаётган либераллаштириш сиёсатининг мантиқий давоми сифатида ўз аҳамиятини йўқотган 10 га яқин қилмишлар жиноят тоифасидан чиқарилади ва жазони енгиллаштирадиган ҳолатлар сони амалдаги 9 тадан 15 тагача кўпайтирилади.

Гумон билан ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр ишга туширилади.

Энг муҳими, реестрга маълумотларни киритмаслик гумонланувчи шахсларни ушлаб туришни ноқонуний деб топишга асос бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button