IIBMurojaatProkuraturaVideo

НАВОИЙ ТЕРГОВИНИНГ ЖАБРДИЙДАЛАРИ. НАВОИЙ ВИЛОЯТ ИИБ ВА ПРОКУРАТУРАСИНИ КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?


​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентига
​​​​        Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорнига
​​​​​​​​Ниғматилла Йўлдошевга
​​​​     Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири 
​​​​​​​Пўлат Бобожоновга
 
​​​М У РО Ж А А Т
2022 йил 25 декабр куни соат 23 ларда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Бир зумда” ошхонаси олдида,Холиқов Нурмурод Ғафурович, Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғли ва Қурбонов Элдор Давроновичлар олдиндан танишлари бўлган Рахматуллаев Мухаммадали Озод ўғли ва Одилов Охун Фахриддиновичлар билан ўзаро жанжаллашиб, уларга нисбатан тан жароҳати етказилган.
​Мазкур ҳолат юзасидан, дастлаб Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаролар Холиқов Нурмурод Ғафурович, Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғли ва Қурбонов Элдор Давроновичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда эса ушбу жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Навоий вилояти ИИБ бошқармаси ҳузуридаги Тергов Бошқармасида ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “И” банди ҳамда Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қайта малакаланиб, Холиқов Нурмурод Ғафурович ва Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғлиларга нисбатан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. 
​Жиноят иши юзасидан жабрланувчи деб топилган фуқаролар Рахматуллаев Мухаммадали Озод ўғли ва Одилов Охун Фахриддиновичлар Навоий вилояти ИИБ бошлиғи номига Навоий вилояти Прокурори ва Жиноят Ишлари бўйича Навоий вилояти Аппеляция судлов ҳайъатига  Холиқов Нурмурод Ғафурович ва Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғлига нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлиги, уларга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қопланганлигини, улар жанжал бўлган кундан 2  кун ўтиб ўзаро ярашиб олганликларини, профилактика инспекторига даъволари йўқлиги тўғрисида ёзиб берганликларини, кейинчалик Қизилтепа тумани ИИБга чақиртирилиб, нима учундир яна қайта қонуний чора кўрилишини сўраб ариза олинганлигини, Холиқов Нурмурод Ғафурович ва Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғлига нисбатан қўлланилган “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартирилишини сўраб ариза билан мурожаат қилган бўлсада, бу аризалар умуман эътиборга олинмасдан келинмоқда. Жабрланувчилар ва судланувчиларнинг оила аъзолари ўртасидаги илиқ муносабатлар қасд олиш ва келажакда нохуш ҳолатларни келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради?
​Жиноят Кодексининг 105-моддаси ва ЖКнинг 277-моддаларида кўрсатилган жиноятлар Республикамиз тергов ва суд амалиётида жабрланувчиларнинг фикри яъни уларнинг даъвоси бор ёки йўқлиги инобатга олинадию, нима учун Навоий вилоятида аслида жабрланувчиларнинг даъвоси бўлмасда уларнинг ярашганликлари ва етказилган моддий ва маънавий зарарлар қопланганлиги тўғрисида жабрланувчилар бир неча маротаба ариза қилсада инобатга олинмайди. 
​Айбланувчилар  Холиқов Нурмурод Ғафурович ва Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғли аслида Навоий вилоятидаги  “Тўдакўл” номли жойда балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар бўлиб, уларнинг оила аъзоларининг фикрича, улар билан “Тўдакўл” масаласида рақобатлашаётган бошқа тадбиркорларнинг Навоий вилояти Прокуратураси ва Ички Ишлар Органлари тизимидаги “танишлари” орқали қилинган босимлар натижасида “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартирилмаслигига сабаб бўлиб келмоқда. Ушбу тадбиркор, муқаддам судланмаган ҳамда жабрланувчилар билан ўзаро ярашиб, зарарларини қоплаган йигитларнинг қамалиши кимга керак бўлиб қолди?
​Бу ҳолатлар юзасидан айбланувчиларнинг оила аъзолари томонидан 2023 йил 13 январ кунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига ҳам ариза билан мурожаат қилинган.
​​​Мухтарам Президент Шавкат Мирамонович!
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда Холиқов Нурмурод Ғафурович ва Ғафуров Жасурбек Худойберди ўғлига нисбатан қўлланилган “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириб, ярашган оилаларнинг тинчлиги ва келажакда дўстона алоқаларини сақлаб қолинишида, мазкур жиноят ишини назоратингизга олишингизни ва Навоий вилоятидан бошқа вилоятга олиб берилишини сўраймиз.  Ички Ишлар Бошқармаситизимидаги терговчиларнинг холислигига шубҳамиз борлиги учун раддия билдирамиз.
 
 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button