Buxoro

Солиқлар-иқтисодиётимиз таянчи

Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ва солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси органларига жорий йилнинг ўтган даврида 1,5 трлн. сўмлик 31,0 минг та солиқ ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Бошқарма органлари томонидан ўтган давр мобайнида 1,3 млрд. сўмлик 22,3 минг та ижро ҳужжатлари тамомланиб, солиқ ундируви режаси 100,0 фоиздан ортиқ бажарилган, амалда ундирув 453,4 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Мисол учун, Қоровулбозор туманидаги “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятидан 1,7 млрд. сўм солиқ ундирувлари амалга оширилди.
Бюронинг Жондор тумани бўлимида Давлат солиқ инспекциясининг қарздор “OMAD FAYZ M.P” МЧЖдан 18,2 млн. сўм солиқ қарзини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли “Lacetti” русумли автомашина, Бухоро шаҳар бўлимида қарздор Ҳ.Ботировдан 64,2 млн. солиқ қарзини ижро ҳужати юзасидан “Nexia 3” русумли хатланди.
“E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали автомашиналар савдога чиқарилишини тушунган қарздорлар солиқ қарзларини тўлаб беришди.

Мажбурий ижро бюроси
Бухоро вилоят бошқармаси
инспектори
Амрилло Джураев

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button