Buxoro

Ўктам Барноевнинг укаси Ромитан тумани ҳокими этиб тайинланди.

​​ Умеджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти- олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос. У айни пайтга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018−2020 йилларда эса «Сафари Вогуэ» инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button