BuxoroIIBMurojaatProkuratura

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТГАН ФУҚАРОЛАРГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига 

Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғига

Тошкент шаҳар  Шайхонтохур тумани Жанггоҳ кўчасида яшовчи  фуқаро Рашидов Насриддин томонидан

              МУРОЖААТ

Мен Рашидов Насриддин тадбиркор сифатида фаолият юритиб келаман. Тадбиркорлик фаолиятим давомида ҳар доим халқни, тадбиркорларни ҳурматини қозонишга ҳаракат қилиб келганман, дўсту биродарларим орасида ўзимга яраша ишчанлик обрўга эга бўлган тадбиркорман.

Бироқ Бухоро шаҳрида қуйида номлари келтирилган бир нечта фуқаролар томонидан 2023 йилнинг ноябрь ойининг бошларида кўчага чиқиб мени шахс сифатида камситишга ва ишчанлик обрўимга путур етказувчи ва мени обрўсизлантирувчи ёлғон маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали тарқатишган.

Оммавий намоиш ўтказиб интернет тармоғларида менинг қадр қимматимни камситишга тажовуз қилишган фуқароларнинг исм шарифлари

-Шарипов Нормурод

-Гўзал Бафоеаа

-Ахадов Ўткир ва бошқалар.

Ушбу фуқаролар Қурбонов Шариф исмли фуқародан уй сотиб олганлиги ушбу уйларини ололмаётганлиги ва ушбу муаммода мени айбдор қилиб қилиб интернет орқали Президентга, Бош прокурорга мурожаат йўллаганлар. Хусусан, ўзларининг муаммоларида гўёки мен билан Қурбонов Шарифнинг ўртамизда кандайдир келишмовчилик бўлганлиги, ушбу ҳолатда коррупция ҳолати борлиги, ушбу уйни Шариф шифиригача қурганлиги, қуриб битказилганидан сўнг “Насри деганлири қаердандир пайдо бўлиб, домга эгалиқ қилопти” деб ёлғон маълумотларни интернет орқали тарқатишиб юришибди.  

Аслида ушбу муаммоларга мениннг ҳеч қандай алоқам йўқ. Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 2 апрелдаги “Қайта қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги Қарорига асосан Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчаси, 26 уйда жойлашган ер участкасида “ALI’S AVENUE” МЧЖга биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватларида кўп хонадонли турар жой қурилишига рухсат берилган.

“ALI’S AVENUE” МЧЖнинг ўзининг таъсисчиси ва раҳбари бор. Менинг ушбу бино қурилиши ва сотилиши билан ҳеч қандай алоқам бўлмаган.

Турар жойнинг қурилиш ишларига  Қурбонов Шариф учинчи шахс сифатида қўшилган ва уйларни ҳеч бир рухсат берувчи ҳужжатларсиз фуқароларга сотган. Энди эса ўзининг ҳимояси учун ушбу фуқароларни тўплаб менга қарши намойиш ўтказилишига ҳаракат қилаяпти.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан юқорида номлари келтирилган фуқароларга нисбатан мени шахс сифатида камситишга ва ишчанлик обрўимга путур етказувчи ва мени обрўсизлантирувчи ёлғон маълумотларни оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали тарқатишганлиги сабабли уларга ва ушбу маълумотларни интернет тармоғига жойлаштирган блогерларга ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарлик чораларини кўришингизни ҳамда Қурбонов Шарифга нисбатан фуқароларни алдаб уй сотганлиги ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатишингизни сўрайман.

Фуқаро Рашидов Насриддин 14.11.2023 йил

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button