BuxoroSud

ЎЗ МАНСАБИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН ХОДИМИГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Судланувчи К.А.О, Бухоро …… солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлган ҳолда, хизмат вазифаларига кўра ўзига бириктирилган ҳудудда ноқонуний тартибда фаолият олиб бораётган фуқароларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш кирсада Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 01.04.2019 йилдаги “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли буйруқ талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш борасида расмий огоҳлантириш бериш ва Давлат солиқ қўмитасининг 05.02.2021 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қонунга хилоф равишда юритган жисмоний шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича Услубий қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида”ги 060-сонли буйруқ талаблари асосида жавобгарлик чораларини қўллаш юзасидан инспекция раҳбариятига билдиришнома киритиш каби раҳбарий талабларга амал қилмасдан, мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган “Ясмин” гўзаллик салонида фаолият кўрсатувчи фуқаро М.Д.Адан 2021 йилнинг охирига қадар давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатишга раҳнамолик қилиш эвазига ундан пора талаб қилиб, 2021 йил 18 ноябрь куни фуқаро М.Д.дан олдиндан келишилган 500 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида судланувчи К.А.О айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 1998 йил май ойидан буён солиқ органлари тизимида фаолият кўрсатиб келганлигини, Бухоро …… солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлаганлигини, хизмат вазифаларига Бухоро ….. давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг буйруғи асосида ўзига бириктирилган ҳудудларда маҳаллий солиқ тўловларини ундириш ва ундириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, солиқ тўловчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа вазифалар киришини, 2021 йил январь ойида Бухоро …… давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Бухоро шаҳридаги “Б.Нақшбанд”, “Намозгоҳ”, “Спат Муний” ва “Ойбек” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида солиқ тўловчилардан мол-мулк ва ер солиқларни ундириш, аҳолига солиқ тўловлари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тўловчиларни тегишли тартибда давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтишларини ташкил қилиш юклатилганлигини, М.Д билан 2021 йилнинг бошларида танишганлигини, М.Д “М.Д.А” ЯТТни очиб, Бухоро шаҳри А.Сомий кўчасида жойлашган “Ясмин” номли гўзаллик салонида ишлаганлигини, М.Днинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловдан тахминан 1 млн. 800 минг сўм миқдорида қарздорлиги бўлганлиги сабабли унга вужудга келган солиқларни бартараф қилиб, давлат хизматлари маркази орқали ўз фаолиятини тўхтатишини ва ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтишини тушунтирганлигини, М.Д давлат хизматлари маркази орқали тадбиркорлик фаолиятини вақтинчалик тўхтатганлигини, 2021 йил 15 ноябрда ўзига бириктирилган ҳудудларда хизмат вазифаларини бажариб юрган вақтида, Д.Муродова ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Ясмин” номли гўзаллик салонида фаолият кўрсатиб келаётганлигини аниқлаганлигини, Д.Муродова унга имконияти бўлса қонуний ёрдам бериб туришини айтганлиги сабабли, унга шу йилнинг охирига қадар давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бориши учун шароит яратиб бериши эвазига йил охиригача жами 500.000 сўм пул беришини айтганлигини, 2021 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 14:00 ларда Бухоро шаҳар ДСИ ходими С.Жамолов билан биргаликда Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган “Ясмин” гўзаллик салонига борганлигини, С.Жамолов автомашинада қолганлигини, бир ўзи салонга кирганлигини, ундан олдиндан келишилган 500 минг сўм пулларни олиб, Д.Муродовага давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб боришини айтиб кўчага чиқиб, автомашинасига бориб ўтирганида, ўзларини Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари деб таништириб тезкор тадбир ўтказилаётганлигини билдиришганлигини, кейин бўлиб ўтган ҳолатни тўлиқ айтиб берганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оиласида ягона боқувчи эканлигини инобатга олган ҳолда, қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Суд судланувчига нисбатан қилган жиноят ишига ҳамда қилмишидан чин дилдан пушаймонлигини инобатга олиб оилавий шароитини ўрганиб чиқиб шахсига ва қилган жиноят ишига мос жазо тайинлали.

Абдулло Аллаев,

Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Нодир Шаропов,

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button