Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулкини ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидириш Бюро органларининг қидирув бўлими (шўъба)лари томонидан амалга оширилади.
Қидирув бўлими ходимлари томонидан топилган қарздорларнинг жавобгарлик масаласи судда онлайн тартибда кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган.
Эндиликда, алимент қарздорларга оид ишлар ўша ҳудуддаги суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Наманган вилояти Уйчи туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 12 март куни алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздор Т.Тожибаевга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида қарздор Т.Тожибоев Бухоро шаҳрида жойлашган нонвойхоналарнинг бирида вақтинчалик ишлаб келаётганлиги аниқланган ва 7 апрель куни ўтказилган тадбирда қидирувда бўлган қарздор Т.Тожиев ушланиб, шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг биносида унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди томонидан видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айдор деб топилиб, Т.Тожибаевга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва маъмурий қамоқ жазосини ўташ учун Бухоро шаҳридаги Махсус қабул қилиш муассасасига жойлаштирилди.
Суд ҳужжатлари ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижроси бюроси Бухоро вилоят бошқармаси