Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулкини ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидириш Бюро органларининг қидирув бўлими (шўъба)лари томонидан самарали амалга оширилмоқда.
Қидирув бўлими ходимлари томонидан топилган қарздорларнинг жавобгарлик масаласи судда онлайн тартибда кўриб чиқиш амалиётийўлга қўйилган.
Эндиликда, алимент қарздорларга оид ишларўша ҳудуддаги суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилмоқда.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро судининг 23.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Б.дан ундирувчи Н.Б.фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, Бюро органларидан яширинганлиги сабабли давлат ижрочисининг 15.09.2022 йилдаги қарорига асосан қарздорга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида қарздор Тошкент шаҳрида ушланиб, шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг биносидаунга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томониданундирувчи иштирокида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд жараёнида қарздор ота алимент тўловларидан бўлган қарзини тўламаган тақдирда, маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилгандан сўнг, ноилож қолган қарздор ота 50 млн. сўм миқдордаги алимент тўловларидан бўлган қарзини тўлаб берди ва маъмурий қамоқ жазосидан қутилиб қолди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг қарорига асосан маъмурий иш, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддасининг 10-қисми билан тугатилди.
Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси