BuxoroSud

ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ

Ер чўзиладиган матоҳ эмаски, уни чўзаверсак. Аслида нафс “Бўл, бўл!”-деб эгасини ўпқонга элтаверади. Нафс шундай бир душманки, аввал у эгасини тўйдиради, сўнгра эса куйдиради. 

2023 йил 23 август куни жиноят ишлари бўйича Когон туман суди, суд биносида очиқ суд мажлисида нафс қулига айланган, ўз мансабини суистеъмол қилиб жиноятга қўл урган Ҳайбатов Камол ҳамда Умидов Жўралар (исми-шарифлари ўзгартирилган)га тегишли жиноят иши кўриб чиқилди.

К.Ҳайбатов ва У.Жўраевлар жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар А.Сомий кўчаси йўл бўйида жойлашган савдо дўкони биносини ўлчами ҳуқуқий ҳужжатга асосан 100 кв.метр ер зканлигини била туриб,ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 
66 кв.метрини қонунийлаштириш мақсадида ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларини кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлар палатасининг “Давюреестрпо” дастурида расмий 1706240/R-А090805- рақамли Кадастр паспорти шакллантириб, мазкур паспортнинг 
2-бандидаги “Ҳуқуқий ҳужжатга асосан” деган қисмига 166 кв.метр деган ёзувларни киритиб, электрон ҳужжатни сохталаштириб, мазкур ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, Давлат хизматлари марказига кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тақдим қилиб, ундан фойдаланган. Шу билан бирга бу сохта ҳужжат нотариал идорага ҳам тақдим этилган.

Суд судланувчиларга нисбатан ҳукм чиқарди..

Унга кўра судланувчи К.Ҳайбатов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси 
3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Судланувчи Ж.Умидов эса узил-кесил 1 (бир) йил муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 15 % давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Халқимиз “Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр” – деб бежизга айтишмаган.Ҳамроҳлик яхши фазилат, албатта. Аммо жиноят йўлидаги кўр-кўрона қилинган “ҳамкорлик”нинг охири эса надоматдир!

      ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button