BuxoroMurojaatProkuraturaVideo

75 ЁШЛИ ФЕРМЕР ХОНАВАЙРОН БЎЛМОҚДА.МУРОЖААТ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ?

 Таҳририятимизда Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани “Темур Мурод бўрдоқичилик” фермер рахбари Муродов Темурбободан қайта мурожаат келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилло Йўлдошевга мурожаат

Аниқланишича, 2023 йил 16 март куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими бўлинма бошлиғи М.К.Темиров томонидан ҳолат юзасидан ЖК 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси М.К.Темировнинг 2024 йил 05 декабр кунидаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисидаги қарорига кўра Боровой Пётр Ивановичнинг  ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг ЖК нинг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли, мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Қуйидаги асосларга кўра Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси М.К.Темировнинг 2024 йил 05 декабр кунидаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш лозим деб ҳисоблаймиз.

1.2018 йил 10 август куни Украинанинг ФЛП Боровой П.И. ва Қоровулбозор туманидаги “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги ўртасида зотдор қора моллар ва сутни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш бўйича 223.598 АҚШ долларига 10-08-18-сонли шартнома имзоланган.

Шартномага илова қилинган 1 ва 2-сонли спецификацияга кўра ФЛП Боровой П.И. 159.360 АҚШ долларига 64 бош наслли ғунажинлар, 1440 АҚШ долларига 3 дона сут соғиш ускуналари ва 62.798 АҚШ долларига сутни қайта ишлаш ускуналарини юбориши лозим бўлган.

Шунингдек, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиали томонидан 25.10.2018 йилдаги кредит шартномага асосан 223.598 АҚШ доллари миқдорида четдан 64 бош йирик шохли наслли қора моллар ҳамда сут соғиш асбоб ускунаси ва сутни қайта ишлаб чиқариш ускуналар линияси сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилган.

Фермер хўжалигига кредит маблағлари эвазига ажратилган 223.598 АҚШ доллари АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиалида очилган аккредитив ҳисоб рақамига жойлаштирилган. Аккредитив муддати 180 кун қилиб белгиланган. Аккредетив 21.02.2019 йилда очилиб, муддати 21.08.2019 йилга қадар белгиланган.

Дастлаб Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар юборилган.

Кейинчалик 28.12.2019 йилда Украинанинг ФЛП Боровой П.И томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигига юборилган махсулотлар кўздан кечирилганида етказиб берувчи томонидан шартномада назарда тутилмаган 44 бош наслли буқачалар ва 44 бош наслли ғунажинлар юборилганлиги, ҳисоб варақ фактурага нисбатан қорамолларнинг оғирлиги 5189 кг га камлиги (20.000 АҚШ долларидан ортиқ) аниқланиб, тегишли мутахассислар ҳамда ҳайдовчилар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан ушбу қорамоллар қабул қилиб олинмаган.

Фермер хўжалиги томонидан қабул қилиб олинмаган 44 бош наслли буқачалар ва 44 бош наслли ғунажинлар Бухоро вилоят божхона бошқармасининг 74-режими ихтиёрида турган. 

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан 03.06.2019 йилда 79.800 АҚШ долларилик 28 та наслли ғунажинлар қабул қилинганлиги бўйича банкка аккредетивда турган пул маблағалрини тўлаш бўйича розилик берилган ва 79.800 АҚШ доллари миқдорида пуллар ФЛП Боровой П.И га кўчириб берилган.

Шундан сўнг ФЛП Боровой П.И томонидан“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалигидан қолган 143.498 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлашликни талаб қилган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан шартномада назарда тутилган қора моллар ҳамда ишлаб чиқариш ускуналари юборилмаганлиги сабабли банкка аккредетивда турган пул маблағларини кўчириб бермаслик сўралган.

Кейинчалик аниқланишича ФЛП Боровой П.И томонидан 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув сохталаштирилиб, товар коди асосий шартномада 0102211000 бўлса, қўшимча келишувда товар коди 0102211000 ва 0102219000 қилиб ўзгартирилган, шунингдек шартноманинг умумий қиймати 223.598 АҚШ долларини ташкил қилсада, қўшимча келишувда 243.150 АҚШ доллари қилиб кўрсатилган, бундан ташқари шартномада аккредетив муддати 180 кунни ташкил қилсада, қўшимча келишувда аккредетив муддати 360 кун қилиб белгиланган.

“Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув тузилмаган ҳамда имзоланмаган.

Дастлабки тергов давомида фақатгина 1-сонли қўшимча келишувга баҳо берилиб, ФЛП Боровой П.И томонидан 5189 кг га камоғирликдаги (20.000 АҚШ долларидан ортиқ)қорамоллар юборилганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаган.

2. Шунингдек, Халқ банки Бухоро шаҳар филиали ходимлари томонидан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги номидан Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаментиБ.Таджибоевга сохталаштирилган хат тайёрланиб, хатда “Темир Мурод ” фермер хўжалиги сиздан 2019 йил 21 февралда очилган RBALCIM119029-сонли аккредетивни 31D-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 360 календар кунига, 44С-бандига ўзгартириш киритиб муддатини 340 календар кунига узайтиришга амалий ёрдам беришингизни сўрайди” деб ёзувлар киритилган ҳамда фермер хўжалиги раҳбарининг имзоси ҳамда фермер хўжалиги мухри сохталаштирилган.

Фермер хўжалиги томонидан аккредетивни муддатини узайтириш борасида АТ Халқ банки бошқаруви ташқи иқтисодий фаолият департаменти Б.Таджибоевга хат тайёрланмаган ва имзоланмаган.

Бироқ дастлабки тергов давомида Б.Таджибоевномига сохталаштирилган хат тайёрланганлиги ҳолати ўрганилмаган ва ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Хатни сохталаштирган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинмаган.

3.Шунингдек ФЛП Боровой П.И томонидан халқаро арбитраж судига сохта ҳужжатлар тақдим қилинганлиги натижасида суд томонидан ноқонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, халқаро арбитраж суди томонидан қабул қилинган ноқонуний ҳал қилув қарори сабаб, ФЛП Боровой П.И томонидан ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида Бухоро вилоят иқтисодий судига мурожаат қилган ва суднинг ҳал қилув қарорини чиқаришига эришган.

Бироқ Халқ банклари томонидан ҳеч бир асосларсиз аккредетивда турган пуллар қайтарилмасдан ҳамда берилган мурожаатларга жавоб берилмасдан, кредитларга асоссиз фоиз ҳисоблаб фермер хўжалиги манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Жумладан Т.Муродов томонидан дастлаб қилинган мурожаатда Халқ банки ходимлари томонидан ажратилмаган 143.798 АҚШ долларига 22.705 АҚШ доллари миқдорида асоссиз раившда фоиз ҳисобланганлиги билдирилган бўлсада, дастлабки тергов давомида ушбу ҳолат умуман ўрганилмаган ва баҳо берилмаган.

Шунингдек дастлабки тергов давомида қуйидаги ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилиши ва ушбу ҳолатларга ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериш лозим. 

-“Темир Мурод хусусий бўрдоқчилик” фермер хўжалигида мавжуд бўлган 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномага илова сифатида 1 ва 2-сонли спецификациялар кўрсатилган. ФЛП Боровой П.И томонидан арбитраж судига тақдим қилинган шартномада спецификациялар 3 тани яъни 1, 3 ва 4-сонли спецификациялар кўрсатилган.

– “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” ФХ мавжуд бўлган 10-08-18-сонли шартномада фермер хўжалигининг бошқа мухри ва ФЛП Боровой П.И томонидан арбитраж судига тақдим қилинган шартномада эса фермер хўжалигининг бошқа мухр қўйилган. Ваҳоланки 10.10.2018 йилда фермер хўжалигининг мухри алмашган.

– ФЛП Боровой П.И томонидан арбитраж судига тақдим қилинган 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномада фермер хужалигининг 10.10.2018 йилдаги янгиланган мухри қўйилган.

-Агар ҳақиқатда 15.10.2019 йилдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган бўлса ва унда товар коди ТНВЭД СНГ : 0102211000, 0102219000 қилиб ҳамда шартноманинг умумий суммаси 243.150 АҚШ долларига ўзгартирилган бўлса, унда ФЛП Боровой П.И томонидан нима сабабдан 18.10.2019 йилда “Темир Мурод” фермер хўжалигига хат юбориб, 28 бош наслли гунажинлар юборилганлиги, қорамолларни юборишга муаммо йўқлигини, сутни қайта ишлаш ускуналарини етказиб бериш бўйича тайёрловчи завод билан шартнома тузилганлигини, завод 50 фоиз олдиндан пул талаб қилаётганлигини, ФЛП Боровойда эркин пул маблағлари мавжуд эмаслигини, шу учун сутни қайта ишлаш ускуналари учун 100 фоиз миқдорида 62798 АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўлов қилишни, ёки сутни қайта ишлаш ускунларини наслли қорамолга алмаштириш сўралган. Агар қўшимча келишув тузилган бўлса 3 кундан кейин фермер хўжалигига нима мақсадда яна хат юборилган.

-Нима сабабдан қорамолларни топшириш қабул қилиш далолатномаларида ва 50-51-сонли накладнойларда Т.Муродовнинг  имзо мухрлари мавжуд эмас.

-10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартноманинг умумий суммаси 223.598 АҚШ долларини ташкил қилиши кўрсатилган. ФЛП Боровой П.И томонидан арбитраж судига тақдим қилинган шартноманинг 1 ва 3 спецификацияларнинг умумий суммаси 242.476,50 АҚШ долларини ташкил қилади. 

4. Бухоро вилоят Қоровулбозор туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Тимир Мурод” фермер хўжалиги ва Украина давлати Запорожск вилоят Молочанск шаҳрида фаолият кўрсатувчи  ФЛП Боровой П.И. ўрталарида 159 360,00 АҚШ доллорга тенг жами 64 бош насилли ғуножин, 1 440,00 АҚШ доллорга тенг бўлган сутни соғиш ускуна ва 62 798,00 АҚШ доллордан иборат сутни қайта ишлаш ускуналар жами 223 598,00 АҚШ доллор қийматига  эга бўлган 2018 йил 10 август кунида 10-08-18-сонли контракт тузилган.

         ФЛП Боровой П.И. мазкур контракт мажбуриятларни лозим даражада бажармаслигини олдиндан мақсад қилиб қўйиб, бироқ шу контрактдан наф олишни кўзлаб фирибгарлик йўлига ўтган.

       2018 йил 10 август кунида 10-08-18-сонли контрактнинг ажралмас қисми хисобланган 2 (иккинчи)-сон спецефикацияда кўрсатилган ускуналарни, Россия Федерацияси Президентининг 2018 йил 22 октябрь кунидаги 592-сон Фармонига кўра 2-сонли спецификациясида кўрсатилган асбоб-ускуналарни, Украинадан экспорт қилишга имконияти йўқлигини бахона қилиб, Т.Муротовнинг Россия ва/ёки бошқа давлатларнинг қонунчилиги тўғрисида саводсизлигдан фойдаланиб, алдаб уни ишонтириб, ускуналар ўрнига насилли қорамол юбориш имконияти борлигини маълум қилиб, 2018 йил 10 август кунида 10-08-18-сонли контрактга, 2019 йил 15 октябрь кунида 1-сон қўшимча келишув тузишга эришган.

      Аммо лекин,  Россия Федерацияси Президентининг 2018 йил 22 октябрь кунидаги 592-сон Фармонига назар ташласак, унда Украина давлатидан Россия давлатига олиб киришда таъқиқиланган буюмларни, Россия федерация орқали учинчи давлатларига олиб ўтказишга рухсат берилган ва бу борада бирон бир таъқиқ Россия федерацияси томонидан қўйилмаган.

2018 йил 10 август кунида 10-08-18-сонли контрактга, 2019 йил 15 октябрь кунида 1-сон қўшимча келишувга асосан, ФЛП Боровой П.И. томонидан “Темир Муротов” фермер хўжалигига 88 бош шундан 71 600,00 АҚШ доллорга тенг бўлган 44 бош насилли буққачалар, 71 396,00 АҚШ доллордан иборат 43 бош насилли ғуножинлар ва қиймати 800 АҚШ доллорга тенг 1 бир бош насилли ғуножин, юборилган.

      ФЛП Боровой П.И. “Темир Муротов” фермер хўжалигига юборган 88 бош қора моллар, 2019 йил 16 октябрь кунида тузилган далолатномага асосан ФЛП Боровой П.И. томонидан Украинадаги фермердан танлаб олинган.

      ФЛП Боровой П.И. томонидан Украинадаги фермердан танлаб олиш тўғрисда тузилган далолатномада хар бирта қорамолларнинг халқа рақамлари, зоти ва паспорт маълумотномалар кўрсатилган, бироқ ФЛП Боровой П.И. ва “Темир Муротов” фермер хўжалиги ўртасида қабул қилди-топширди далолатномасида фақатгина халқа рақамлари кўрсатилган, паспорт рақамлари кўрсатилмаган, демак ФЛП Боровой П.И. “Темир Муротов” фермер хўжалигига юборган 88 бош қора молларнинг гувохномалар (паспорт) мавжуд бўлмаган, Насилли қорамаллар (наслдор қорамол гувохномаси, паспорти билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланадиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган хайвон).

     Бундан хулоса қилиш мумкинким, ФЛП Боровой П.И. “Темир Муротов” фермер хўжалигига юборган 88 бош қора молларни насилли деб айта ололмаймиз, ушбу қорамолар Тавар қорамолар туркумига кириувчи хайвонлар деб бахоланиши лозим.

     Шу билан, ФЛП Боровой П.И. алдов йўли билан, насилли қорамоларнинг ўрнига, “Темир Муротов” фермер хўжалигига насилли қорамолар қийматидан 50-60 фоиз арзон бўлган гуёки насилли қорамолар ниқоби остида, Тавар қорамолларни юборган, “Темир Муротов” фермер хўжалиги рахбари Т. Муротов, ФЛП Боровой П.И. нинг фирибгарлик харакатини сезиб, 88 бош қорамоларнинг иденфикацион халқа рақамлари ўзгартирилганлиги боис, ушбу моларни қабул қилишдан бош тортган.

     Бундан ташқари,  ФЛП Боровой П.И. томонидан юборилган қорамолар насилли бўлмаганлиги қўйидаги важлар билан ўз тасдиғини топган.

   Масалан: 2019 йил 20 декабрь кунидаги 51 хисоб-фактурага назар ташласак, унда 43 бош қора молларнинг вазни 17 849,00 кг. дан иборат 17 849,00 / 43= 1660 доллор, демак бир бош, гуёки насилли қорамолнинг қиймати Ўзбекистонга келиши билан 1 660,00 доллорга тенг, бироқ Россия, Украина, Белоруссия ва бошқа давлатларида насилли қорамоллар бозорида, насилли қорамолнинг (нетель до первого отёла) ўртача нархи жойда 2300-2600 доллорга тенг, 

​2019 йил 20 декабрь кунидаги 50сон хисоб-фактурасига кўра бир дона (самка крупногго рогатого скота до первого отёла ТНВЭД 0102211000) қорамолнинг вазни 200 кг деб кўрсатилган.

    Бироқ, 200 кг тенг  (самка крупного рогатого скота до первого отёла ТН ВЭД 0102211000) қорамол, бўғиз бўлолмайди, чунончи қора моларнинг бўғиз бўлиш вазни камида 320-360 кг дан иборат бўлиши лозим, ундан олдин қорамолни бўғизлаш, насилчиллик қойдаларига зид. 

     Демак, мазкур холатда хам  ФЛП Боровой П.И. Т.Муротовни алдашга харакат қилиб, умуман насилчилик қойдаларига зид ва зоти аниқ бўлмаган, Тавар қорамолларни гуёки, уларни насилли деб Т.Муротовга ўтказишга харакат қилган. 

    Чет элдан олиб келинган қора моларга белгиланган тартибда тақдим этилган насилчилик гувохномалар ва бошқа ветеринария хужжатлар тақдим этилган тақдирда, қора моларга 21 кунлик карантин жорий этилиши шарт, бироқ чет элдан олиб келинган қорамоларнинг насилли эканлигини тасдиқловчи насилчилик гувохномалар ва бошқа ветеринария хужжатлар тақдим этилмаган тақдирда мазкур қора моларга карантин жорий этилмайди. 

       Қоравулбозор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2024 йил 12 ноябрь куни билан берилган 157-сон хатида, Темир Мурод бўрдоқчилик” фермер хўжалигига олиб келинган қора моллар тўғрисида шу давргача хеч қандай ветеринарияга оид хужжатлар тақдим этилмаганлиги боис, қора молар карантинга олинмаган ва уларга ветеринария томонидан карантин далолатномаси тузилмаганлиги холати,  ФЛП Боровой П.И. томонидан юборилган жами 88 бош қора моллар насилли бўлмаганлигидан далолат берувчи холатдир. 

     ФЛП Боровой П.И. томонидан юборилган жами 88 бош қора моллар ўлчанганда 5 189 кг. ёки 20 000 АҚШ доллорга тенг камомат аниқланди ва ушбу камоматни нима учун юзага келганлиги тўғрисида савол берилганда, ФЛП Боровой П.И. мазкур саволга қорамоллар транспортировка вақтида олган стресс учун 10-15 фоиз вазни  йўқотилишини важ қилиб жавоб берди. 

       Мазкур холатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Бухоро вилоят бошқармасига 2024 йил 28 октябрь кунида 6-сон рақам билан қайд этилган Адвокатлик сўрови юборилган.

      Бухоро вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2024 йил 31 октябрь кунидаги 34-03/562-сонли жавоб хати бўйича, чет эл  давлатларидан импорт қилинадиган қора моллар неча кг. миқдорда вазни йўқотишини белгиловчи бирон бир  норматив-хуқуқий хужжат мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

      Демак, ФЛП Боровой П.Ининг. қорамоллар транспортировка вақтида 10-15 фоиз вазн  йўқотилиши тўғрисида  келтирилган важ асоссиз деб хисоблайман ва бирон бир норматив-хуқуқий хужжат билан тасдиқланмаган хар қандай важлар  далил сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.

      Бундан ташқари  ФЛП Боровой П.Ининг қорамоллар транспортировка вақтида 10-15 фоиз вазн  йўқотилиши тўғрисида  келтирилган важ асосли бўлган тақдирда хам, нима сабабдан  ФЛП Боровой П.И ва “Темир Мурод” хўжалиги ўртасида тузилган бироқ,“Темир Мурод” фермер хўжалиги раҳбари Т.Муродов томонидан имзоланмаган топшириш-қабул қилиш далолатномасида йўқотилган 10-15% вазнинг қиймати умумий қийматдан чегириб олинмаган?.

    Дастлабки тергов давомида юқоридаги ҳолатларга баҳо берилмаган. 

Юқордагилардан ва ФЛП Боровой П.Ининг харакатларида фирибгарлик жиноят аломатлари борлиги юзасидан ФЛП Боровой П.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-168 моддаси 3-қисми билан жиноят ишни қўзғатиш ва ФЛП Боровой П.И.ни жавобгарлика тортиш масаласи хал қилиниши лозим. сўрайман 

Баён қилинганларга кўра; 

1.) Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси М.К.Темировнинг 2024 йил 05 декабр кунидаги жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишингизни;

2.) 10.08.2018 йилдаги 10-08-18-сонли шартномани ва 1-сонли қўшимча келишув шартномасини сохталаштирган, шунингдек қора мол ўрнига фермер хўжалигини алдаб, ишончини суистеъмол қилиб сув юклаб юбориб, фермер хўжалигига нисбатан 20.000 АҚШ долларидан кўп зарар етказган, шартномада назарда тутилган қора молларни ва ускуларни юбормасдан фермер хўжалиги манфаатлрига жуда кўп миқдорда зарар етказган ФЛП Боровой П.И нинг жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқишингизни;

2.) Шунингдек фермер хўжалиги номидан сохта ҳужжат тайёрлаб, фермер хўжалиги раҳбарининг имзосини сохталаштирган, аккредетивда турган пул маблағларини асоссиз равишда қайтармасдан келган ҳамда фермер хўжалигига нисбатан асоссиз равишда кредит фоизи ҳисоблаб фермер хўжалиги манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган Халқ банки ходимларининг жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button