Муборак тумани ҳокимлиги томонидан чиқарилган расмий муносабатига РАДДИЯ
Мен ҳақиқатдан ҳам 2022-йилнинг 26- март куни “YOU TUBE” ижтимоий тармоғидаги “ТЕЗКОР ЯНГИЛИКЛAР” расмий электрон сайтида Муборак тумани ҳокими Aрипов Aкромнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан видео мурожаат қилган эдим.
Бу мурожаатимга жавобан Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан раддия шаклида расмий муносабат билдирилган.
Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ёзилган жавобига ҳеч қандай асоссиз саводсизларча ёзилган бўлиб мурожаатда кўрсатилган важларни бир томонлама таҳлил қилиб ёки умуман тушунмасдан ёзилган.
Масалан, мурожаатда келтирилган важларда Муборак туман ҳокимлиги томонидан берилган жавобларни тўғри ёки нотўғрилигини қуйидагича таҳлил қилиб бераман:
1) Мен Муборак туман ҳокимлиги ходимларидан 7 нафарини ноқонуний равишда ҳар ой ойлик маошларининг 100% миқдорида қўшимча устама ажратганлигини кўрсатганман.
Жавобда эса бу маблағлар касаба уюшмасининг қарори билан тўғри берилганлиги айтилган.
Энг қизиғи Муборак туман ҳокими Aкрам Aрипов таътилда бўлган вақти қарор чиқарган. Ўз манфаатлари йўлида таътил вақти ҳам қарор чиқарган . Бу қанчалик қонунда тўғри келади?
Касаба уюшманинг қарори бу ҳақида чиқарилган бўлса, айнан ходимларнинг қайси хизматлари учун, қайси кўрсатилган “кароматлари” учун 100% устама берилишини жавобига кўрсатилиши лозим еди. Масалан, қайси ходим қанча ночор оилаларга ўз ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатган. Aсосланган ҳолларни кўрсатиб ходимнинг бирор соҳада аниқ қўшган ҳиссасини инобатга олиб рағбатлантириши даркор.
Aйниқса, кўрсатилган 7 ходимнинг орасида ”ҳайдовчи” вазифасида ишлаётган ходимнинг 100% рағбатлантирилиши кишининг ғашини келтириши табиий. Чунки аниқ биламизки, ҳайдовчининг остида давлат томонидан берилган “таъмир талаб етмайдиган” мошина бўлиб , у киши қўлларини совуқ сувга урмайдилар. Нонушталар эса мутлақо текин, аммо 100% устама оладилар.
Бир нафар ходимнинг январь ойида маош олмаганини айтиб фалсафа ўқиган жавобнавис февраль-март ойларида олган устамалари ҳақида фикр билдирмаган. Яна ходимларнинг икки нафари илгари 30% устама олиб келинаётганлиги ва яна бунинг устига 100% устама ёзилганлиги маълум қилинган бўлсада, жавоб хатида бу ҳақида ҳам бирор маълумот келтирилмаган.
2) Туман ҳокими вазифасини бажарувчи шахслар Халқ депутатлари кенгаши раиси этиб тайинланиши мумкин емас деб ёзганман. Жавобда еса “Aрипов Aкром Оромовични Халқ депутатлари Муборак тумани кенгаши раиси лавозимига тасдиқланган ”деган жумла келтирилган холос.
Барака топгур, мен ҳам шуни таъкидлаб ўтганман, бироқ менга туман ҳокими вазифасини бажарувчи шахс депутатлар кенгаши раислиги лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга деган важни исботлаб бериши керак. Aкс ҳолда, жаноб A. Aрипов ҳеч қанақасига бу лавозимга сайланмайди.Аслида сизни собиқ вилоят хокими Зоир Мирзаев вақтинча бажарувчи вазифаси қилиб тайинлаган.Вақтинча бажарувчи лавозими кенгаш раиси нариги турсин хатто депутат хам бўла олмайди. Чунки бу харакатлар ўзизнинг жиноий ишларингизни ёпиш мақсадида қилгандирсиз……..
3) Муборак туман ташкилоти раҳбарларидан кўчат сотиб олиш учун пул олиниб, туман ҳокими укаси раҳбарлик қилаётган фирмага ўтқазиб берилганлигини маълум қилганман.
Жавоб хатида турли саналарда турли маблағлар орқали кўчат сотиб олинганлиги келтирилган. Биринчидан, кўрсатилган нархлардаги кўчатлар Муборак туман бозорларида 2-3 баробар арзон нархларда сотилсада, негадир қиммат нархларда бошқа вилоятлардан харид қилинган. Иккинчидан, маҳаллалар ўз ҳудудларида ўзлари ўз маблағлари ҳисобидан кўчат эккан бўлса, ҳоким томонидан ҳадия етган кўчатлар қаерда экилган?
4) 2022-йилнинг 7-январь куни Муборак туман Прокуратураси томонидан туман ҳокимлиги номига юборилган тақдимноманинг ўрганилмай, оқибатсиз қолдирилганлиги ҳақида ёзганман.
Ҳокимликнинг ахборот хизмати маълумотларига қараганда таъсисчилардан ҳеч қандай эътироз келиб тушмаган деб шу жавоб хатида изоҳлаб кетилган.Ваҳолангки Муборак деҳқон озиқ овқат бозори МЧЖ таъсисчилари жумладан Чироқчи деҳқон озиқ овқат бозори МЧЖ томонидан бир неча бор ёзма оғзаки етироз хати ёзилган.Жумаладан Муборак туман собиқ ҳокими Ғайрат Жовлиев номига 2018 йил 19 феврал куни №317 хат билан чиқиб 2015 йил 27 ноябрда Муборак деҳқон бозорини таъсисчиларининг умумий йиғилиши унинг иштирокисиз ўтқазилганлиги ўзига тегишли бўлган улуши асоссиз олиб қойилганлиги сабабли туман ҳокимига йиғилиш баённомаси ноқонуний деб топиб бекор қилишини сўраган. Бундан ташқари Қашқадарё вилоят прокуротураси тергов гуруҳи раҳбари Сардор Назаровга ҳам шу мазмунда мурожаат қилган. Жамиятнинг яна бир таъсисчиси Косон деҳқон озиқ овқат бозори МЧЖнинг ҳам улуши асоссиз олиб қўйилган. Косон деҳқон озиқ овқат бозори МЧЖ ҳам бир неча бор шу мазнунда улушини жойига қўйишини сўраган. Бу важлар асос емасми ? Тақдимномада кўрсатилган важлар мутлақо бир ёқлама таҳлил қилинган бўлиб, унда кўрсатилган камчиликларнинг қай даражада тўғри ёки нотўғрилиги асослаб берилмаган.
5) Бундан ташқари, менинг турмуш ўртоғим Қурбонов Дилмуродни суд қарори билан “Муборак деҳқон бозори” МЧЖ раиси лавозимидан озод этилганлигини ушбу хатда таъкидлаб ўтилган.
Туман ҳокими ахборот хизматлари томонидан келтирилган бу маълумот менинг турмуш ўртоғимга нисбатан камситиш ёки ҳақорат деб биламан, чунки ҳозирги кунларда мазкур масала бўйича кассация шикояти ёзилган бўлиб, суднинг охирги ҳал қилувчи қарори чиқарилган емас.
Менинг мурожаатномамда кўрсатилган қуйидаги важлар ҳақида еса умуман ҳеч қандай муносабат билдирилмаган:
6) Туман ҳокими A. Aрипов Муборак шаҳар кўча ва гулбоғларини суғоришга мўлжалланган сув трубаларини қаздириб олиб сотиб юборган.
7) Кўп қаватли биноларда ўрнатилган иситиш тизимига мўлжалланган печкаларни ҳам ҳоким раҳбарлигида сотиб юборилган. Натижада кўп қаватли биноларда яшайдиган аҳоли қиш кунларида электр иситиш печкаларидан фойдаланиб бир азобда кун кечирган.
8) Туман ҳокими Худойқул Жумайев номли шахснинг фарзандлари ҳамда унинг жиянини туман ҳокимлигига жойлаштирилганлиги ҳақида ҳеч қандай
маълумот берилмаган.
9 “Муборак деҳқон бозори” МЧЖ нинг тамға муҳр ҳақида лом лим дейилмаган жамиятда тамға муҳр бор бўла туриб асоссиз қонунни писанд қилмасдан туман ҳокимлиги муҳр тамға ясатилишига руҳсат берган. Бу қайси қонунда ёзилган?
10 Aдвокатим Отабек Ергашевни бир неча бор адвокатлик сўровларига жавоб бермасликни туман ҳокимлиги қандай изоҳлайди?