МХХ ҚУРБОНИ ОҚЛАНДИ.НЕГА УНИНГ ХАҚ ХУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНМАЯПТИ?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевга
Хоразм вилоят Тупроққаъла тумани Питнак қишлоғи Саидлар маҳалласи Серқуёш кўчаси 56-уйда яшовчи Сапаров Эргаш Бектурдиевич томонидан
Ш И К О Я Т А Р И З А С И
Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев! Мен Сапаров Эргаш Бектурдиевич 2016 йилда МХХ Хоразм вилоят бошқармасининг айрим ходимларининг “ҚУРБОНИ” бўлдим. Айнан МХХ ходимларинг буюртмаси асосида менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айблов эълон қилиниб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилдим. Натижада мен раҳбарлик қилиб келган “Бектурди Бригад” фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонларини Хазарасп тумани собиқ ҳокими Ўктам Қурбонов ўзининг чиқарган ғайриқонуний қарори билан асоссиз олиб қўйди. Шунингдек фарзандим Бектурдиев Арслонбек Эргаш ўғли номига расмийлаштирилган ва унинг шахсий мулки бўлган “Осиё” номли кафе биноси қонун талаблари бузилган ҳолда мусодара қилинди.
Менга нисбатан амалга оширилган ғайриқонуний ҳаракатлар юзасидан жуда кўп маротоба мурожаатлар қилдим. Ниҳоят қисман бўлсада адолат қарор топди, шикоятимга асосанЎзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов томонидан киритилган ПРОТЕСТ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича такрорий кассация инстанциясида қаноатлантирилиб, менга оид жиноят ишини янгидан кўриш учун ажрим чиқарди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят апелляция инстанцияси 2022 йил 14 июнь куни менга нисбатан қўйилган асоссиз айбларни айбимдан чиқариб, оқлов ажрими чиқарди.
Ҳақиқат қарор топиши учун олти йилдан ортиқ вақт давомида тинимсиз ҳаракатлар қилдим.
Ҳозирги кунга келиб Хоразм вилоят прокуратураси томонидан мен рахбарлик қилиб келган “Бектурди Бригад” фермер хўжалигимга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонлари қонун талаблари бузилган ҳолда олинганлиги ўз исботини топган ва ер майдонларини қайтариб бериш тўғрисида Хоразм вилоят прокуратураси ПРОТЕСТ киритган.
Шунингдек жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 июнь кунидаги ажримига асосан менга ЖКнинг 243-моддасининг 1-қисми бўйича ноқонуний қўйилган айблов ЖПКнинг 83-моддасининг 1 ва 2-қисмига асосан тугатилган бўлса-да, фарзандим Бектурдиев Арслонбек Эргаш ўғли номига расмийлаштирилган ва унинг шахсий мулки бўлган “Осиё” номли кафе биноси ҳозирги кунгача қайтариб берилгани йўқ.
Мени озодликка чиқганимга уч ойдан ортиқ вақт бўлганига қарамасдан туман ҳокими ва тумандаги бирор-бир мутасадди ташкилот раҳбарлари менинг ҳолимдан хабар олиб, амалий ёрдам бергани йўқ. Туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг вазифасига совуққонлиги ва менга нисбатан эътиборсизликлари мени жиноят содир этишга ундаш эмасми? Шунча вақт мобайнида адолатсизликлар “ҚУРБОНИ” бўлганим камлик қиладими?
Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев! Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганиздан эътиборан -“Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Кониституцияга амал қилинишининг кафили сифатида жамиятимизда қонун устиворлигини таъминлашни, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзимнинг нафақат вазифам, энг аввало, муқаддас бурчим, деб ҳисоблайман”-деб Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда маъруза қилгансиз. Шунингдек “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, “Ҳар бир давлат хизматчиси халқ олдида масъул эканини ҳеч қачон унитмаслиги лозим” деган принцип барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши кераклигини қайд этгансиз.
Сиз томониздан халқ манфаатларига доир чиқарган қонун, қарор ва фармонлариз ҳамда олиб бораётган одилона сиёсатлариз самараси туфайли менга нисбатан амалга оширилган ғайриқонуний ҳаракатлар ўз исботини топиб, қисман бўлсада адолат қарор топди ва оилам бағрига қайтдим. Бунинг учун Сизга ўзим ва оилам номидан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Аммо, Сиз ишонган ҲОКИМлар қонун устиворлигини таъминловчи прокуратура органининг ПРОТЕСТи ижроси ва Суд органининг қарорига асосан мулк дахлсизлигини таъминланмасдан келмоқда.
Юқорида баён этганларимга асосан қуйидагиларни
С Ў Р А Й М А Н:
1. Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 15 январь кунидаги 11/1-21-сонли ПРОТЕСТи ижросини таъминлашизни;
2. Хоразм вилоят прокуратурасининг 2021 йил 18 август кунидаги ПРОТЕСТлари ижросини таъминлашизни;
3. Кониститутциямизда муҳрлаб қўйилган “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли” ҳамда“Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида” деган нормаларни амалда рўйобга чиқариш мақсадида фарзандим Бектурдиев Арслонбек Эргаш ўғли номига расмийлаштирилган ва унинг шахсий мулки бўлган “Осиё” номли кафе биносини мулк эгасига қайтаришизни.
Сапаров Эргаш Бектурдиевич.