BuxoroХДП

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан 2024 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишларнинг сар хисоби.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида партиянинг Устави, Сайловолди дастури, Марказий Кенгаш пленумлари, Ижроия қўмита қарорлари ҳамда вилоят кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган Иш режасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ўз фаолиятини олиб борди. Жумладан: 

1. Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш йўналиши бўйича: 

2024 йилда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгашининг VIII пленуми, ижроия қўмитасининг 22 маротаба йиғилишлари ўтказилди. Уларда 23 та масала кўриб чиқилиб, амалга оширилаѐтган ишларни янада ривожлантириш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ҳисобида 2024 йил 1июль ҳолатида жами партия аъзолари сони 45 475 нафарни (вилоят аҳолисининг 2,2% ни қамраб олган) ташкил этиб, улар 740 та бошланғич партия ташкилотлари атрофида бирлашган. 

Йил давомида партиямиз сафига 866 нафар янги аъзолар қабул қилинди, шундан 1114 (55%) нафарини аѐллар, 766 (39%) нафарини ѐшлар ташкил қилди. 

2024 йил 1 июль ҳолатида жами партия аъзоларининг 25 365 (56%) нафарини аѐллар, 19 682 (44%) нафарини ѐшлар ташкил қилди. 

Йил бошидан partiya.argos.uz тизими орқали партия аъзолари тўғрисидаги маълумотларэлектрон базага мунтазам киритиб борилди. 

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партия рўйхати асосида сайланган 89 нафар депутатлар тўғрисидаги маълумотлар deputat.argos.uz тизимига киритилган. 

2. Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалаларийўналиши бўйича

6 ой давомида партия тизимида фаолиятюритаётган кадрлар малакасини ошириш ва партия аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини оширишмақсадида тасдиқланган сиёсий маърифий ўқувларжадвалига мувофиқ жойларда доимий равишдасиёсий ўқувлар ўтказиб келинди. 

Вилоят кенгашида маротоба, шаҳар ва туман кенгашларида 86 маротабабошланғич партия ташкилотларида 789 маротаба ўқув-семинарларўтказилди. 

Вилоят кенгаши томонидан умумхалқ ва касббайрамларга бағишланган туркум тадбирларучрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Улар орасида, “8-Март-Халқаро хотин-қизлар” байрами“Наврўз” умумхалқ сайли, Улуғсиймоларга эҳтиром”, “Хотира ва қадрлаш куни”, “1 июн болалар куни” ва бошқа шу кабимавзулардаги тадбирлар кўпчилик эътиборидабўлди

Электорат билан мулоқотни йўлга қўйишмақсадида Халқ билан мулоқот – муаммоларнинг самарали ечими” мавзусидавилоят бўйича 159 марта шаҳар ва туманлардакенгаш раислари ва маҳаллий кенгаш депутатларибилан очиқ мулоқотлар ўтказилди. 

Унда 502 нафар фуқаролар томонидан қилинганмурожаатларнинг 411 таси жойида ҳал қилиниб36 таси депутатлик сўровлари орқали юқориташкилотларга юборилди45 тасига ҳуқуқийѐрдам кўрсатилди16 таси назоратга олинди

“Ўзбекистон-2030” стратегияси 2024 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш дастури тарғиботини амалга ошириш мақсадида,партиянинг ёш волонтёрларини шакллантириб, 33 маротаба ёшлар билан учрашиб тадбирлар ўтказилди.

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турадиган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари” лойиҳаси маҳаллаларда 32 марта амалга оширилди.

“Депутатнинг бир куни” рубрикаси остида мамлакат сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеликларга муносабатда Ўзбекистон Республикаси ОМҚП депутати Ш. Рахмонов, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Э.Гадоев, Ш.Чўлиев, маҳаллий кенгаш депутатларидан З.Туйева, А.Фазилов, Ф.Бекмурзаев, Ш.Тешаев, Н.Жумаев, Р.Казимовалар ўзларининг муносабатлари билан фаоллик кўрсатдилар. Оммавий ахборот воситаларида умумий муносабатлар сони 46 тани ташкил этди. 

Партия сайловолди дастурида электорат манфаатини кўзлаб илгари сурилган энг муҳим ташаббус, лойиҳалар ҳақида материаллар тайѐрлаб борилди ва 313 марта ОАВларида ѐритилди. 

Қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, муҳокама қилиш ва партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантиришга қаратилган “Муҳокама, таҳлил ва таклиф” мавзусида мунозара клубини ташкил этилиб, жамоатчилик эътиборидаги масалаларга партия нуқтаи назаридан депутатлар ва масъул ходимлар муносабати бериб борилди. 

3. Депутатлик бирлашмаларини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш йўналиши бўйича: 

Ҳисобот даврида Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашида 16 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларида 73 нафар партиямиз рўйхати асосида сайланган депутатлар Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида тузилган 14 та партия гуруҳи таркибида фаолият юритиб келишди.

Маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан ижро ҳокимияти органлари ва мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича 130та депутатлик сўровлари юборилди.

2024 йилнинг 6 ойи давомида партия кенгашлари ҳамда партия гуруҳи аъзолари томонидан партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия гуруҳлари ташаббуслари билан 57 та масала партия гуруҳларида, 46 та масала доимий комиссияларда, 41 та масала Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва 5та мансабдор шахсларнинг хисоботлари эшитилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари қошида тузилган “Жамоатчилик қабулхоналари” га олти ой давомида 394 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. 

Шулардан коммунал соҳа бўйича 73 та, ер олиш масаласида 20 та, иш билан таъминлашни сўраб 33та, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни ўз вақтида ололмаётганлиги тўғрисида 13 та, моддий ёрдам сўраб 142 та, ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш соҳасига оид 57 та, халқ таълими соҳасида 
та, банк кредит масалалари бўйича 19 та, бошқа масалаларда 33 маротаба мурожаатлар қабул қилинган. Ушбу мурожаатларнинг 333 таси яъни жами мурожаатларнинг 84.5 % ижобий ҳал этилган, қолган 61 та мурожаатларнинг ижросини назоратга олинган.

Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ечим топишда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раисининг ҳар ойда 2 маротаба шаҳар ва туманларда, шаҳар ва туман партия ташкилотлари, “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлар томонидан жойларда йил давомида 82 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда 2578 нафар фуқаролар иштирок этиб, улар томонидан 843 та мурожаатлар қилинди, ушбу мурожаатларнинг 529 таси ижобий ҳал этилишига эришилди. 

Ўтказилган сайёр қабулларда партия кенгаши ходимлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан бир қаторда шаҳар ва туман ҳокимлиги вакиллари, мутасадди (газ, электр, сувоқава, ер ресурслари кадастри, архитектура,  МИБ, пенсия, халқ таълими, ДСЭНМ, тиббиёт бирлашмаси,  тижорат банклари) туман ташкилот ва корхона рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ОАВ вакилларининг ҳам иштироки таъминланди.

Амалга оширилган ишлар республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди.

4. Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналиши бўйича: 

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш мақсадида 313 маротабатарғибот, ташвиқот тадбирлари, хусусан, 463 тадавра суҳбатлари, учрашувлар, 65 маротаба хайрия тадбирлари ва 109 маротаба очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, унда 32 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Мулоқот давомида 22 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 
16 нафарига эшитиш мосламаси, қўлтиқ таёқ олиб берилди, 28 нафар фуқароларнинг уй-жойи таъмирлаб берилди.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия электорати манфаатлари ҳимоясига қаратилган Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш”, “Соғлом она – соғлом оила”, “Сафимиздаги ёшлар”, “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги”, “Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари” ва “Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар” мавзусидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Лойиҳаларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ногиронлиги бор шахсларга меҳр-мурувват кўрсатиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жойларда ижро этилиши ҳолатини ўрганишга қаратилган ишлар амалга оширилди.

“Аёллар” дафтарига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил қилиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, ўз ишини бошлашларига кўмак беришга қаратилган Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сарилойиҳаси доирасида 69 маротаба амалий тадбирлар ташкил қилинди. 

Лойиҳа доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркалари орқали 
108 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди, 112 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга жалб этилди, 98 нафар хотин-қизлар шогирдликка бириктирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Соғлом она –соғлом оила” лойиҳаси доирасида 56маротаба тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Мазкур кўриклардан 7569 нафар хотин-қизлар, 543 нафар болалар мутахассислар текширувидан ўтказилиб, 1200 нафар хотин-қизларга  даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди, 
83 нафарига бепул даволаниш учун ордер олишда ёрдам берилди.

Эрта никоҳ ва оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида 86 маротаба амалий тадбирлар ташкил этилди, тадбирлар давомида 125та оилаларни яраштиришга кўмак берилди 79маротаба  ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда  чиқарилди.

Партия электорати ёшларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бир нечта учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда амалий лойиҳалар амалиётга татбиқ этилди.

Партия сафидаги ютуқларга эришган ёшлар фаолиятини оммалаштириш мақсадида“Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси бўйича  ЎзХДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан 87 марта ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Унда жами 3000 нафардан зиёд ёшлар рўйхатга олинди, 2103 нафар ёшлар партия сафига қабул килиниб, уларга азолик гувоҳномалари тантанали топширилди, шулардан 1650 нафарини қизлар ташкил этади ва 234 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди ҳамда 196 нафар ёшлар касб-ҳунарга йўналтирилди. Шу билан бир қаторда 96 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

​Лойиҳаларда асосан ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ногиронлиги бор шахсларга меҳр-мурувват кўрсатиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жойларда ижро этилиши ҳолатини ўрганишга қаратилган ишлар амалга оширилди.

5. Бухгалтерия ва ишлар бошқаруви йўналиши бўйича

2024 йил 6 ойи давомида партия аъзолари томонидан 157 163 000сўм (бир юз эллик еттимиллион бир юз олтмиш уч минг аъзолик бадаллари партия ҳисоб рақамига келиб тушди. 

Партия балансида бўлган 11 та бинонинг партия эҳтиѐжларидан ташқари майдонлари корхона ва ташкилотларга ижарага бериб борилди. 17 такорхона ва ташкилот билан ижара шартномалар тузилган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button