Bo'limsiz

Янги Ўзбекистонда суд мустақиллиги васудьялар ҳамжамиятини ривожлантиришочиқлик, адолат ва қонун устуворлигинингмустаҳкам кафолати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Ушбу ҳужжат нафақат суд органлари фаолиятини такомиллаштиришга, балки суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг касбий нуфузини ошириш ва жамиятнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Фармонда судьялар ҳамжамияти органларининг роли алоҳида таъкидланиб, уларни суд тизимидаги асосий институционал таянч сифатида ривожлантириш мақсад қилинган. Судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш орқали кадрлар масаласида шаффофлик ва холисликни таъминлаш кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, судьяларни тайинлаш, лавозимга кўтариш, интизомий жавобгарлик масалаларини ҳал этишда маъмурий таъсирларни камайтиришга хизмат қилади.

Фармон билан судьяларни тайинлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Илгариги ўн йиллик муддат амалиёти бекор қилиниб, судьялар дастлаб беш йиллик синов муддатига, кейин эса муддатсиз фаолият юритиш тартиби жорий этилмоқда. Бу ўзгариш судьяларнинг касбий барқарорлигини таъминлаб, уларнинг қарор қабул қилишда мустақиллигини кучайтиради. Судья ўз лавозими барқарор эканини ҳис этган ҳолда, фақат қонун ва ички ишончга таяниб иш юритиши мумкин.

Суд тизими раҳбар лавозимларига тайинлаш жараёни ҳам очиқ танлов асосида амалга оширилиши белгиланди. Туман, шаҳар ва туманлараро судлар раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари аниқ мезонлар бўйича сараланади. Бу эса раҳбарлик лавозимларида профессионал ва ҳалол кадрлар фаолият юритишини таъминлашга қаратилган.

Судьялар фаолиятини баҳолаш соҳасида ҳам муҳим янгиликлар назарда тутилган. “Ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” тушунчалари қонун даражасида аниқ мезонлар билан мустаҳкамланади. Бу интизомий ишлар юритишда субъективликникамайтириб, адолатли ва шаффоф баҳолаштизимини шакллантиради.

Судьялар олий кенгаши таркибинишакллантириш тартибида ҳам ислоҳотлар амалгаоширилмоқда. Кенгашнинг доимий аъзолигиганомзодлар судьялар малака ҳайъатлари томонидантавсия этилади ва камида етти йиллик судьяликтажрибасига эга бўлиши лозим. Шу билан бирга, жамоатчилик асосидаги аъзолар ҳуқуқшуносликсоҳасидаги илмий муассасалар ва фуқароликжамияти институтлари томонидан кўрсатилади. Бутартиб Кенгаш фаолиятида профессионаллик биланжамоатчилик назорати ўртасида мувозанатнитаъминлайди.

Фармон судьяликка номзодларни танлашжараёнида очиқликни кучайтиришни ҳам назардатутади. Суд тизимидаги бўш лавозимлар, танловбосқичлари ва тайинлаш жараёнлари ҳақидагимаълумотлар Кенгашнинг расмий веб-сайтидаэълон қилиб борилади. Бу эса суд тизимида кадрлармасаласида шаффофликни таъминлайди вафуқаролар ишончини оширади.

Замонавий рақамли технологияларни жорийэтиш Фармоннинг муҳим йўналишлариданбиридир. Судьяликка номзодлар ҳақидагимаълумотларни “Рақамли ҳукумат” тизими орқалиавтоматик олиш, сунъий интеллект воситалариорқали фаолият самарадорлигини баҳолаш, психологик мосликни аниқлаш дастурларинитакомиллаштириш каби чоралар инсон омилитаъсирини камайтириш ва холис қарорлар қабулқилишга хизмат қилади.

Суд мустақиллиги кафолатларини кучайтиришмасаласига алоҳида эътибор қаратилган. Судьяганисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унингҳимоя ҳуқуқи таъминланади, жазо чоралари аниқва адолатли тартибда қўлланилади. Судья мустақиллигига аралашиш ҳолатларига нисбатанжавобгарликни кучайтириш таклифлари ҳамилгари сурилган. Бу нормалар судьяларнинг қонундоирасида эркин фаолият юритишига ҳуқуқийкафолат яратади.

Илмий салоҳиятни ошириш мақсадидатажрибали судьяларнинг Одил судловакадемиясида педагогик фаолият биланшуғулланиши ва кейинчалик судьялик лавозимигақайтиши кафолатланади. Бу суд амалиёти ва илмийёндашув уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур Фармон суд тизимида очиқлик, адолат, профессионаллик ва мустақилликни таъминлашгақаратилган комплекс ислоҳотлар дастуридир. Судьялар ҳамжамияти органларининг ваколатларикенгайиши, кадрлар танловида шаффофликнингтаъминланиши, рақамли технологияларнинг жорийэтилиши ва гендер тенгликка эътибор қаратилишисуд ҳокимияти нуфузини оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, ушбу ислоҳотлар фуқароларнинг одилсудловга бўлган ишончини мустаҳкамлаб, ҳуқуқийдавлат барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдеворяратади.

Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг тергов судьяси М.Бобоев.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button