BuxoroMurojaat

АҚЛЛИ ЖИННИНИНГ ИККИНЧИ ЮЗИ

Тахририятимизга Ғиждувон туманидан Х Мавлонов, М Ўринова хамда К Хамдамов томонидан мурожаат келиб тушди.Мурожаатда жорий йилнинг 4 октябр санасида Расул Кушербаев “You Tube” каналида  ёритилган “ 9 маротаба судсиз “жинни” хонада сақлаш ёхуд мен “жинни” билан гаплашдимми? Қайни акани сўксанг қамаласан “ сарлавхали чиқишидан норозилигини билдирди.Ушбу  “You Tube” каналидаги видео чиқишига РАДДИЯ.

Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг расмий муносабатида 

__ “Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ(https://sudyalaroliykengashi.uz/uz/news/899)

“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони  яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси  билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани эди, холос. 

Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда, подкаст меҳмонининг ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўп иддаоларига бошқалар ҳам лаққа ишониши мумкин.

     Хўш аслида холат қандай бўлган

Фуқаро Б. Ҳамдамов ўзига нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганидан кейингина илгари ҳақорат қилиш ва майда безориликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилганини билганини очиқ иддао қилади.  Ростдан шундайми?

 У 2020 йилнинг 12  декабрь  куни  кечки пайт (эндиликда собиқ) турмуш ўртоғининг ота уйига келиб, жанжал кўтаради, хонадон аъзоларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади. Орадан ўн икки кун ўтиб, яъни 24 декабрь куни тунги вақтда уяли телефон ва “telegram” ижтимоий тармоғи орқали  собиқ қайинакасига  шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хабарлар жўнатади. Бунинг оқибати унинг  суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазо олиши билан якунланади (5 январь, 2021 йил). Маъмурий қамоқ жазосини  ўтаган одам гўёки шундай жазога тортилганини билмаслиги соғлом ақлга тўғри келмайди.

Кўринадики, Б. Ҳамдамов собиқ қайинакаси билан телефонда шунчаки тортишиб қолгани учунгина оёғини ерга теккизмай қамаб қўйилгани йўқ. Бир эмас, икки марта одоб чегарасидан жиддий чиққани учун жавобгарликка тортилган.

2

Унинг жиноий жавобгарликка тортилганига келсак. Мазкур жараёнда ҳам ғайриоддийлик йўқ. У маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан уч кун  ўтиб, (2022 йилнинг 7 ва 8 февраль кунлари) яна собиқ қайинакасига қўнғироқ қилиб, ҳақорат ва таҳқирлашда давом этади. Ҳамдамовнинг бундай хатти-ҳаракати бу сафар маъмурий эмас, балки жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг ҳукми билан  унга Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисмида (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш) назарда тутилган жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади (17 май, 2022 йил).

 Шу ўринда биринчи инстанция судида Б. Ҳамдамов айбига тўлиқ иқрор бўлгани,  ҳукмга нисбатан берган апелляция шикоятида ҳам қилмишини инкор қилмагани, жабрланувчидан кечириб сўрагани билдириши баробарида содир этган жинояти ижтимоий хавфли хусусиятга эга эмаслигини инобатга олиб, жиноят ишини тугатишни сўраганини келтириб ўтиш ортиқчалик қилмайди. (22 июнь, 2021 й.) Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида ҳукм ўзгаришсиз қолдирилади.

3

Б. Ҳамдамов ўзига нисбатан тайинланган жазони доимий яшаш манзили ўзгаргани сабабли бошқа вилоятда ўташини сўраб, ички ишлар органига мурожаат қилгани, шунга қарамай гўёки жазони ўташ тартиб қоидалари бузиш ва жазони ўташдан қасддан бўйин товлашда айбланиб, (тайинланган ахлоқ тузатиш жазоси) озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилганидан ҳам ёзғиради.

Жиноят кодексининг 26-моддасига кўра, суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради. Суд ҳужжатидан норози тарафда шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд. Айни ҳолатда Ҳамдамов жазони алмаштириш ҳақидаги суд ажримига (29 сентябрь, 2021 й.) нисбатан шикоят бермагани кўринади. Орадан тўрт ой ўтиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ажрими (1 февраль, 2022 й) билан ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан шартли равишда муддатидан илгари озод қилинади.

4

Подкастда Б. Ҳамдамов манзил колонияда жазо ўташ пайтида олий ўқув юртига ўқишга киргани унинг тузалиш йўлига кирганидан дарак сифатида  алоҳида таъкид этилади. Бир қарашда шундай. Бироқ шартли равишда  муддатидан илгари жазодан озод қилинганига қарамай собиқ қайинакаси билан яна адоватга берилиб, уяли алоқа воситаси орқали  ҳақорат қилишда давом этавергани, гап орасида собиқ турмуш ўртоғининг ҳам шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашни бас қилмагани унинг “тузалиш йўлига киргани”ни катта савол остига қўяди.  Таъқиб ва ҳақоратлар сурункали тус олгач, собиқ қайинака яна тегишли органга мурожаат қилиши натижаси Б. Ҳамдамов  иккинчи марта жиноий жазога тортилади: бу сафар нафақат ҳақорат, балки туҳмат қилишда ҳам айбланиб, 1 йил 2 ой  муддатга озодликдан маҳрум қилинади (24 март, 2023 й). 

Кейин-чи?

 Орадан олти ой ўтиб (20 октябрь, 2023 й),Б. Ҳамдамовга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмаган қисми яна ахлоқ тузатиш жазосига алмаштирилади. Шунга қарамай у мавжуд тартиб қоидаларини бузгани учун ахлоқ тузатиш жазоси яна озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилади, бундан норози бўлган Б. Ҳамдамовнинг шикояти Бухоро вилоят судида кўрилиб,  қаноатлантирилмайди (2024 йил, 30 июль). 

5

 Эслатиш ўринли: суд ҳужжатлари, тайинланган жазолар бирма-бир келтирилаётгани уларнинг қонуний ва асослиги бўйича Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Суд ҳужжатлари ахборот тариқасида келтирилмоқда, мақсад воқеа ва ҳолатлар бўйича жамоатчилик кенгроқ тасаввурга эга бўлишидир, хулоса эса ҳар кимнинг ўзига тан.

Қўшимча шуки, судларда Б. Ҳамдамовни мажбурий даволашга юбориш тўғрисида ишлар кўрилмаган. Унга нисбатан дастлабки тергов жараёнида амбулатор судга оид руҳий экспертиза ўтказилиб, мутахассис хулосаси олгани бор гап. Унинг ноқонуний равишда руҳий-асаб шифохонасида муайян вақт сақланганига доир важларига эса суриштирув йўли билан узил-кесил аниқлик киритилиши мумкин.

6

Подкастда Б. Ҳамдамовнинг  гоҳ маъмурий, гоҳ жиноий жавобгарликка тортилишида собиқ қайинакасининг суд идорасида ишлаганининг таъсири  бўлиши мумкин, деган хулоса ҳам келиб чиқади. Собиқ қайинака фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида судья ёрдамчиси сифатида ишлагани рост. Бироқ у 2021 йилнинг июнь ойида, яъни собиқ куёви билан можаролар газак олиб кетишидан анча аввал ўз хоҳишига кўра тизимдан кетгани инобатга олинса, юқоридаги тасаввур анча мўрт экани ойдинлашади.

7

 Подкастда Б. Ҳамдамов нисбатан 2022 йил 23 март куни жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судида кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш  шубҳа остига олинади.  Айтиладики, бу вақтда ҳуқуқбузар руҳий-асаб шифохонасида бўлган, иш унинг иштироксиз ўтказилгани ўз йўлига, бироқ суд қарорида гўёки унга “телефонограмма орқали судга келиши тушунтирилгани” ёзилган, ташқаридан мутлақо узилган одамга бундай шаклдаги хабарни қандай етказиш мумкин ўзи?

Дарҳақиқат, саволда мантиқ бор. Мазкур ҳолатга хизмат текшируви йўли билан аниқлик киритилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, Кенгаш томонидан Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъатига хизмат текшируви йўли билан айни шу ҳолатга ойдинлик киритиш тавсия қилинди.

8

Собиқ куёв ва қайинака  ўртасида нима бўлган ўзи?

 Кўпчиликнинг тили учида турган ушбу саволга изоҳ бериш бироз ноқулай, негаки, шахсий-оилавий масала тор доирада гапирилади, муҳокама қилинади. Бироқ изоҳ бермасликнинг ҳам илож йўқ, акс ҳолда, юзага келган мавҳумлик яна турли шубҳа-гумонларга сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд.

 Барча суд ҳужжатларидан Б. Ҳамдамовнинг оиласи нотинч бўлгани, эр-хотин (уларнинг бир нафар фарзанди бор) ўртасида кўп жанжаллар бўлиб келгани, ҳатто аёлига бир неча бор қўл кўтаргани, қайинаканинг уларни муросага келтиришга уринганидан наф чиқмаганини осон илғаш мумкин. Аёлнинг боласини олиб ота ҳовлисига кетиб қолгани, Ҳамдамовнинг фарзандини кўришга келгани ортидан икки ўртада келиб чиққан тушунмовчилик жанжалга, жанжаллар эса сурункали ҳақорат ва таҳқирлашга айланиб, бир оила барбод бўлишидан ташқари шу-унча ғавғоларга ҳам  олиб келган, қисқаси. Албатта, унинг собиқ аёлига  бир неча бор қўл кўтарганига жабрланувчининг кўрсатмаларидан бошқа холис гувоҳ йўқ. Ўзини жабрдийда сифатида кўрсатган Кушербаевнинг меҳмони отасига қўл кўтариб, тан жароҳати етказгани ортидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тортилгани, судда эса иш ярашув билан якунланганига доир суд ҳужжати мавжуд. Отага кўтарилган қўл аёлига ҳам кўтарилишига шубҳа кам бўлса керак.

9

 Муносабат ниҳоясида  ижтимоий тармоқда “сенсация” кўтарган  “X o‘p” муаллифига ҳам айтадиганимиз борми?

Йўқ, гапимиз йўқ.

 Шундоғам ҳаммаси тушунарли-ку?!

Шахсни сабабсиз обрўсизлантиришга жазо муқаррардир! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ёлғон ахбарот тарқатиш холатлари учрамоқда . Ўзбекистон қонунлари билан мустаҳкамланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатишда  жавобгалик белгиланганлини унутмамлигимиз керак!

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button