Bo'limsiz

Алимент тўламаган ота

А.Н. фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 18.12.2017 йилдаги суд буйруғига асосан М.С фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун у вояга етгунига қадар хар ой жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 июнга қадар жами 11.144.273 сўм, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 30.11.2024 йилдаги суд буйруғига асосан М.О. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун у вояга етгунига қадар хар ой жами даромадининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 июнга қадар жами 9.972.693 сўм алимент пулларини тўламасдан келган, вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган. МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилганлиги ҳолати юзасидан бўлган маъмурий ҳуқубузарликка доир иши жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида, кўриб чиқилиб, А.Н. га 474-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилсин, унга нисбатан шу модда билан 15 /ўн беш/ сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича 

Бухоро шаҳар тергов суд судьяси ​​​​​​М.Бобоев

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button