Buxoro

Бўлажак референдумга бефарқ бўлмаслик – бугунги тезкор давр талаби

  Айни дамда Республикамизнинг барча ҳудудларида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига оид тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан навбатдагиси «Бухоро» халқаро аэропорти O’zLiDeP  қуйи бўғини аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.

   Тадбир  давомида вилоят депутатлари Ҳалимжон Сафаров ҳамда Мархабо Пардаевалар томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг барча боб ва моддалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

  Мархабо Пардаева такидлашича Янгиланаётган Конституцияда аҳолининг ижтимоий химояси, мулк даҳллсизлиги, инсон хуқуқлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш ва мулкдорларнинг мулкка эгалик хуқуқлари янада мустаҳкамланаётганлиги айтиб ўтилди. 

  Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

  Депутат Халимжон Сафаровнинг фикрича, Қонун лойиҳасидаги “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланган 14-боб бир йўла 5 та моддани ўз ичига олган бўлиб (76-80 моддалар) уларда оила, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари манфаатлари билан бирга зиммаларидаги масъулият юзасидан ҳам аниқ-равшан сўз юритилган. Табиийки, давлат ҳам бу борада ўз зиммасига қатор вазифаларни олган, яъни у ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланишига ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишига, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишига, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши пишиқ-пухта норма сифатида ушбу муҳим сиёсий ҳужжатга киритилган. 

  Шунингдек, йиғилишда Янгиланаётган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар 3 баробарга оширилаётганлиги, айни шу мақсадда Конституциямизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, деб алоҳида мустаҳкамлаб қўйилганлиги, бу эса ижтимоий таъминот соҳасида давлат сиёсатини юритишда маълум қоидаларга амал қилишни тақозо этиши таькидланди.

   Йиғилишда Янгиланаётган Конституция- барчамизники эканлиги, унга бефарқ бўлмасликни тезкор даврнинг ўзи тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидланиб, 30 апрель санасида бўлиб ўтадиган референдумга барчани фаол иштирок этишга даъват этилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button