BuxoroMurojaatSud

БЕШ ЙИЛДАН БУЁН ОВОРА БЎЛГАН ОТАХОН. АДОЛАТ БОРМИ?


Бухоро вилоят Маъмурий суди Апелляция судлов ҳайъатига

Даъвогар Бафоев Сано томонидан

Тел:+99 890 718-01-45

АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Мен Бухоро туманлараро Маъмурий судига 30.05.2023 йил ёзган шикоят аризамгап қўшимча маълумот ва ҳужжатлар ҳамда расмла тақдим этганман. 

​2023 йил 04 июль куни Бухоро туманлараро Маъмурий судининг биносида очиқ суд мажлисида даъвогар аризаси юзасидан қўзғатилган 5-2001-2205/545-сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади деб ёзилган. 

​I. Дастлабки суд мажлисида видеоконференция режими орқали жавобгар Ғиждувон туман ҳокимлиги вакили Ф.Тошпўлатов аризадаги важларни тан олмасдан аризани қаноатлантиришдан рад этишни сўради – деб ёзилган.

​II. Бундан  ташқари, аризачи аризада келтирган уй-жойни бузилганлиги, бузилган уй-жойни қурилиш аматериаллари Ғиждувон туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилганлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас – деб ёзилган.

​III. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ишларни юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 186-моддаси 1-қисмида мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракати устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари бузилганлиги маълум бўлган пайтдан 6 ой ичида судга берилиши мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабр кунидаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарорининг 19-бандида, суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан белгиланган сдга мурожаат қилиш муддатларига риоя қилинганлигини аниқлаши ва ҳоказо ёзилган. 

​Мен собиқ СССР пайтида туғилганман. Бизларга ёшигимиздан корхона ва ташкилотларга “чўп”ни тиклаб раҳбар қилиб тайинласа, “сизлар унга бўйсуниб, ҳурматини жойига қўйиб, берилган топшириқларни аъло даражада бажаришга мажбурсизлар” (Приказ начальника – закон для поченённых) – деб ўргатганлар. 

​Шунинг учун менга ҳокимият томондан 2018 йил 24 март куни 12-сонли “огоҳлантириш хати”ни бериб, олдим деб имзо қўйдириб олди. Ўша вақтда ҳокимият томонидан олиб келинган уста ва рабочилар икки томон ён қўшниларимни дўконларини устидаги шиферларни ўпара бошладилар. Йўловчи ва қўшнилар, томошага келганлар. Мен ҳокимият ходимларини айтганларини эшитиб, бўлди бажарамиз деб айтдим. 2018 йил 25 мартдаги далолатномани тақдим этганман. Илова қилинган далолатномага 2018 йил 22-25 март книда бўлган янгиликлар, зўравонликлар, тарихда бўлмаган воқеалар, ҳоким томонидан уюштирилган тухматлар, ёлғон гаплар ва менга нисбатан қилинган ғайриқонуний ҳаракатларга гувоҳ бўласиз.

​Биринчи масалада жавобгар Ғиждувон туман ҳокимлиги вакили Ф.Тошпўлатов ва туман ҳокими М.Умаров Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 мартдаги 97-сон қарорин ўқиб, шу қарор билн танишганларида, уй-жойимни буздириб, (5 йилдан ошди) мени ва оила аъзоларимни тинчимизни бузиб овора қилиб юрмасдан, 2018 йилн ўзида мени талабимни қондирганларида, шу кунларда мен ҳам қўшниларим сингари 2 қаватли бино ертўласи билан қуриб, камида 15 та иш ўрни яратган бўлар эдим. Мени фикримча уларни отасини пули ўқитиб ишга жойлаштирган. 

​Иккинчи масала бўйича туман ҳокими М.Умаров  бошчилиида ишлаб келган ДСИ ва кадастр ходимлари  давлат корхонаси билан потреб кооперация корхонаси маъноси – фарқига бормайди. Мен 1972йилдан токим хусусийлаштириш бошланган кунгача корхонам ва биноларпотреб ооперация мулки ҳисобланган. Шунинг учун “Ўзбекистон Республикаси Мулкчилик тўғрисида”ги, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси “Ер ресурслари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли “Савдо ва хизмат кўсатиш соҳаси объектларини, улар жойлашган ер майдонларини мерос қилиб  қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида”ги қарори чиққан. Бинолар вақтинчалик фойдаланиш учун 1965-1966 йилларда хом ғиштдан қурилиб, шарқ томонга собиқ тайёрлов корхонаси (загаткантора) ва ғарб томондан собиқ пиво заводи қурилган. ​

​Хомғиштдан қурилган биноларни хизмат кўрсатиш уддати 30 йил бўлишига қарамай мен ҳар йили бинони ва деворларини реонт қилиб, таъмирлаб, улардан ффойдаланиб келганман. Бинолар мени мулким бўлса – нега мен олинган эски материаллар (57 йил давомида хизмат кўрсатган материалларни) ҳокимиятга топширишим керак экан.  Мен уларни 2019 йил баҳолатган эдим. 208 кв.метр бинодан чиққан материаллар 6.468.900 сўмни ташкил қалади. Бузилган биноларни баҳолатганимда 54 миллионни ташкил қилди.  ​

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button