Болалар ўйингоҳи ери тадбиркор томонидан ўзлаштирилдими…?
Жорий йилнинг июль ойида таҳририятимизга Саъди Шерозий махалласи Ҳилол Бухорий кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда махаллада жойлашган болалар ўйингохининг ён томонида тадбиркор томонидан ўз бошимчалик билан қурилган бинодан норозиликларини билдиришган.
Фуқароларнинг ёзишича собиқ маҳалла раиси ҳамма фуқароларни алдаб «бу ерда қариялар чойхонаси ва болалар ўйингоҳи майдончаси қиламиз»- деб хонадон эгаларидан қўл қўйдириб олган ва ушбу ер майдонини шу кўчада яшовчи тадбиркорга хатлаб берган. Ҳозирги кунда майдонча олдида қурулган бинонинг эшитишимиз бўйича ҳужжатлари мавжуд эмас экан .
Мурожаатни ўрганиш мақсадида шу худудга тегишли сектор рахбарлари, Бухоро шаҳар кадастр ходимлари, Давлат кадастрлари палатаси Бухоро шаҳар филиали ходимлари, маҳалла раиси ва участка нозири билан биргаликда бориб кўздан кечирдик
.Борганимизда болалар ўйингоҳи мавжуд унинг ён томонида битказилмаган бино қурилганига кўзимиз тушди. Қурилиш эгаси тадбиркорга телефон қилганимизда телефонни кўтармади.
Давлат кадастрлари палатаси Бухоро шаҳар филиали ходимлари назоратга олиб Бухоро вилоят хокимлигига хат чиқаришган .Вилоят ҳокимлигининг хатида ушбу қурилган бино тадбиркорга тегишли эмаслиги ва ҳеч қандай қарор ҳам мавжуд эмаслиги билдирилган.
Ўрганишимиз охирида тадбиркор билан учрашдик. Унинг таъкидлашича ернинг қарори мавжуд ва сизга тақдим қиламан деб кетди .Тадбиркорнинг ҳужжатларини 1 ой кутдик. Ҳатто телефон қилганимизда телефонни кўтармади .
Шуни айтиш мумкинки, тадбиркор ўз бошимчалик билан қўрган бино бўлиб чиқяпти .
Ҳурматли Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси раҳбари Сохиб Жумаев сизлардан бу мурожаатни назоратга олишингизни ҳамда ўйингоҳ ,қариялар уйи учун мўлжалланган ер тадбиркорга тегишли ёки тегишлимаслигига ойдинлик киритиб беришингизни сўраймиз. Ушбу ноқонуний бинонинг қарори мавжуд бўлмаса , бинони тадбиркордан олиб болалар ўйингоҳини кенгайтириб қариялар учун қулайлик яратиб беришингизни сўраб қоламиз.