BuxoroTa'lim

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Халқаро математика мактаби ота-оналари томонидан мурожаат.Болалар кўчада қолмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевга

Президент таълим муассасалари агентлиги рахбари Хилола Умаровага

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Халқаро математика мактаби

ота-оналари томонидан 

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, математика фани учун бўлғуси кадрлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2019-йил 9-август 654-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Бухоро вилояти Қоракўл туманида Халқаро математика мактаби ташкил қилинди. Шунга қарамай ўз педагогик фаолиятини юқори даражада олиб бораётган мазкур мактаб тугатилиб, Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтказилиши маълум қилинди.

Олий таълимга кириш имтиҳонлари учун ҳар бир талаба бир марта селекция қилинади. Лекин халқ таълимида фарзандларимиз Давлат тест маркази томонидан 2 маротаба селекциядан ўтказилди.

Халқаро математика мактаби барча ўқувчилари тест синовларида қатнашиб, етарли бални тўплай олишмади.

Бу ҳолатга ким айбдор?! Ўқитувчими, ёки ота-она… Бу ҳолатни бизга ким таҳлил қилиб бера олади. Бу ҳолатга бизнинг келажагимиз бўлмиш, 12-15 ёшли фарзандларимиз жавоб берадими? Ваҳоланки, мактабга 2021-2022-ўқув йилида Давлат тест маркази томонидан  ўтказилган имтиҳонлардан саралаб қабул қилинган.

Ҳеч кимга сир эмас, мазкур мактабнинг 100% ота-онаси турли вилоятлардан фазандим устоз Тўхтамурод Жумаевга ўхшасин деб, 2-синфданоқ мазкур мактаб имтиҳонларига тайёргарлик кўришган. Бугунги кунга келиб, 100 нафар келажак авлоднинг тақдири билан юқори мартабаларда турувчи Президент таълим муассасалари агентлиги раҳарларини бу ҳолат умуман қизиқтираётгани ҳам                йўқ.

Зеро, Ўзбекистонда Мустақилликининг 31йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилиб келинаяпти.

Биз, ота-оналар, Президентимиздан бизнинг мактабимизни Президент таълим муассасалари агентлигидан чиқаришингизни ва ўзимизнинг “пахса” деворли мактабимизни ва унинг меҳнацевар устозларини қайта жалб қилишингизни сўраб қоламиз.

Биз, ота-оналар, пахса деворли мактабдан ҳам юртимиз довруғини кўкларга кўтарадиган фарзандлар тарбиялаб беришга ваъда берамиз!

Бизнинг фарзандларимиз математика фанини севади. Мазкур мактабнинг тартиб-интизомига, тарбиясига боғланиб қолишган. Фарзандларимиз умумтаълим мактабларига ўқишга боришни исташмайди.

Имтиҳондан етарли бални тўплай олмаган барча ўқувчилар ҳалигача умумтаълим мактабларига жойлашмаган. Буларнинг тақдири нима бўлади???

Президентимиз юксак марраларга эришиш учун 2026-йилгача “Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифаларни белгилаб бердилар.  Биринчиси таълим соҳаси. Шуларни инобатга олиб, бизга “Тўхтамурод Жумаев” номидаги янги мактаб ташкил этиб беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button