BuxoroMurojaat

БУХОРО ВИЛОЯТИ КОГОН ТУМАНИ ХОКИМИ МУХИДДИН ЭСОНОВ ХАҚОРАТ ҚИЛИШ ХУҚУҚИГА ЭГАМИ?

https://youtu.be/ohYWioDFLCE

“Когон Агро Каттле” МЧЖ ИИБ Когон туман бўлимига МЧЖга тегишли бўлган ерга бошқа шахс томонидан ҳеч бир ҳужжатсиз фойдаланиш учун кираётганидан норози бўлиб мурожаат қилган. ИИБ ходими МЧЖга тегишли бўлган ер майдонига борганида туман ҳокими Эсанов Мухиддин мазкур ер бошига келиб, МЧЖ раҳбари Б.Халимовнинг қариндошларини қўрқитиб, Когон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарига уларни 15 суткага қамаш ҳақида топшириқ берган ва уларни ҳамда Б.Ҳалимовни “Машенник” деб ҳақоратлаган.

          МЧЖ ер майдонини сотганини важ қилиб, туҳмат қилган.

МЧЖ раҳбарини қамаш тўғрисида ИИБ бошлиғининг ўринбосарига топшириқ берган.

МЧЖ раҳбари Б.Ҳалимов томонидан берилган ариза юзасидан борган ИИБ ходимига тазйиқ ўтказиб, уни ҳақоратлаб, уни ишдан олиш билан таҳдид қилган.

МЧЖ ер майдонига умуман алоқаси бўлмаганини важ қилиб, ўзига тегишли бўлмаган ерни сотганини айтган.

Ваҳоланким ер майдони айнан шу ҳокимнинг қарорига асосан “Когон Агро Каттле” МЧЖга ажратиб берилган ва шу ҳокимнинг тазйиқи остида прокурорнинг аризасига асосан маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

Ҳақиқий эмас дегани бу қонунларга хилоф равишда қабул қилган дегани.

Шундай экан ер майдонини “Когон Агро Каттле” МЧЖга қонунга хилоф равишда бўлсада ажратиб беришга туман ҳокимини нима мажбур қилди экан ва нима сабабдан орадан 1 йил муддат ўтганидан кейин қарорнинг ноқонунийлиги аниқланди экан.

ИИБ ходимига “Сан манга душманлик қилма, сан мани ходимимсан” деб пўписа қилган.

Ваҳоланким, ИИБ бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қиладиган орган ҳисобланади.

Бундан ташқари туман ҳокими ер меники деб ИИБ ходимига дағдаға қилиши ҳаммасидан ошиб тушди. Ахир ер майдонларини ажратиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ваколати туман ва шаҳар ҳокимларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6243-сонли қарорига асосан олиб ташланмаганми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович ҳокимлар халқ хизматчиси деб турган бир вақтда, туман ҳокими ҳаммани ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб туришига наҳотки юқоридаги раҳбарлар қўл қовуштириб қараб турса.

Туман ҳокимининг ИИБ ходимини ўз хизмат вазифасини бажариб турган вақтда ҳақорат қилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддасига асосан жавобгарликка, МЧЖ раҳбарини ва унинг қариндошларини ҳақорат қилиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан жавобгарликка, “Сани ва бошлиқларингни ишдан оламан” деб айтиши  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлмайдими?

Ўзи туман ҳокимида ИИБ ходимларини ишга қўйиш ва ишдан олиш ваколати мавжудми?

Мазкур ҳолатлар ёзиб олинган аудиони эшитиб, юқори турувчи органлар томонидан ҳолатга баҳо беришларини сўраб қоламиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button