BuxoroJinoyat

Бухоро вилоятида банд солинган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.G.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тайинланган суд ҳукми бўйича 527,1 млн сўм зарарни МЧЖнинг АТ “Халқ банки” Вобкент филиали ҳисоб-рақамидаги 601,2 млн сўм маблағлари ҳисобидан ундирилиши белгиланган бўлса-да, “P.G.” МЧЖ раҳбари М.М. (“A.G.” МЧЖнинг норасмий раҳбари) банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, суд ҳукми ижросини таъминланмасдан, банд солинган 601,2 млн сўмни “P.G.” МЧЖ ҳисоб-рақамига кўчириш орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ноқонуний тасарруф қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси билан (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button