ТАДБИРКОРЛАР БОНКРОТ БЎЛИШ ЁҚАСИДА Импорт – иссиқхоналарнинг бактериялар “босиши”га сабабми? Оғриқлиси, бу уларнинг ёпилиб кетиш хавфини юзага келтириши, шубҳасиз!
Хаммага маълумки сўнги йилларда иссиқхоначилик соҳаси бир қатор муаммо ва тўсиқларга учраб келмоқда. Уларнинг баъзилар ечим топган бўлсада, узоқ вақт йиғилган муаммолар оқибатида бугунги кунга келиб иссиқхоналар банкдан олинган кредит маблағларини тўлашда қийинчиликларга учрамоқда. Сўнги икки йилда жуда кўп исиқхоналар банк балансига ўтиб кетди. Уларнинг деярли барчаси ҳозирда абгор аҳволда бўлиб, уларнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашмоқда.
Тахририятимизга иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи 70 га яқин тадбиркорлар томонидан мурожаат келиб тушди . Тадбиркорларни қийнаб келаётган мавжуд муаммолар ечими бўйича ўз таклифлари билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвга
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси
Саида Шавкатовна Миризиёева,
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
Йўлдошев Ниғматилла Тўлқиновичга мурожаат.
Тадбиркорларнинг айтишича 12 март куни 70 гя яқин иссиқхоначилар Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан урашув ўтказиб барча муаммо ва таклифлари берган. Берилган муаммолардан бири ички бозорда Туркманистон, Хитой ва Эрон давлатларидан импорт бўлаётган помидорларни назоратини кучайтириш сўралди. Ўсимликлар ҳимояси ва карантин агентлиги муутасадди ҳодимлари бугунги кунгача Туркмнистон республикасидан 1418 тонна помидор импорт қилишга фитосанитария серитификатини берлганилиги, лекин Эрон ва Хитой давлатларидан ҳеч қандай импорт бўлмаганлиги ва фитосанитария сертификатлари берилмаганлиги таъкидлаб ўтилган. Шу куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб Тошкент вилоятида жойлашган “Фут сити” бозорига иссиқхоначилар, Карантин агентилиги ва вазирлик ходимлари билан бориб ўрганилганида ҳақиқатдан Хитой помидорлари мавжудгиги, Эрондан ҳам кираётгани аниқланди, ишчи гуруҳ томонидан видео тасвирга олинган. Бундан ташқари Туркамистонда олиб кирилаётган маҳсулотлар 1400 тоннадан кўплиги аниқланди. Шу куннинг ўзида 400 тоннага яқин помидор борлиги ва кунига 12 – 20 фура яъни 200 – 360 тонна кирётгани ўрганилган. Бозорда аниқланган импорт маҳсулотларини кўздан кечирганимизда бугунги кунда жуда ҳавфли бўлган “Қўнғир бужмайиш вируси”(ToBRFV) белгилари ва бошқа турдаги бактериологик касаллик белгилар мавжудлиги аниқланган. Агарда ушбу маҳсулотлар карантин агентлиги томонидан текширилмаган ва уларга фитосанитария сертификатлари берилмаган бўлса яна қандай касаллик ва зараркунандалар бўлиши мумкинлиги масаласи очиқ қолган. Чунки ушбу аниқланган маҳсулотлардан ҳеч қайси ташкилот намуна олиб текширгани йўқ ва бу маҳсулотлар бир кунда сотилиб ҳалқимиз дастурхонига тарқалиб кетган. 12 март куни Хитой помидорлари 22000-24000 сўмдан сотилаётган бўлса, 13 март куни 8000 сўмдан сотилиб бутунлай тугатилган. Нархларнинг бу даражада тушиши иссиқхоначи тадбиркорлага кредитларни тўлаш ва бошқа ҳаражатларини қоплашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзингизга маълумки помидор 1-даражали маҳсулот ҳисобланмайди яъни аҳоли доим талаб қиладиган маҳсулотлар рўйҳатига кирмайди, лекин иссиқхоначи тадбиркор учун декабрь – апрел ойлари йиллик даромадларини 70 фоизини берадиган давр. Ушбу даврда ички ҳаражатларидан ташқари даромад олинади. Шунинг учун импорт қилинаётган маҳсулотларни фитосанитария текширувидан ўтказиш, импорт қилинаётган ва импорт қилинган бозорларда сотилаётган маҳсулотларга нисбатан кучли назорат ўрнатилишини талаб қилишмоқда.
Тадбиркор билан бир қаторда иссиқхона сектори вакиллари томонидан хам мурожаат қелиб тушди . Уларнинг айтишича мамлакатни сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, иш ўринлари яратиш ва экспортни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.Иссиқхона хўжалиги келгусидаги ўсиш ва модернизация учун улкан салоҳиятга эга. 2017-2021 йилларда иссиқхона хўжаликларининг йиллик ўсиш суръати 27%ни ташкил этди, охирги 5 йил ичида уларнинг майдони ва етиштирилган маҳсулот ҳажми 3 марта ошди. 80 минг доимий ва 120 минг мавсумий иш ўринлари яратилди. Уларнинг 90% ортиғи қишлоқ аёлларидир.
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш учун давлат томонидан 16 трлн сўмдан ортиқ кредитлар ажратилган, шу жумладан, халқаро молия
институтлари томонидан 645 млн АҚШ доллар маблағ ажратилган.
Шу билан бирга, тармоқнинг тўлиқ салоҳиятини очиш ва унинг мамлакат
иқтисодиётига ҳиссасини ошириш учун бир қатор муаммоларни бартараф
этиш талаб этилади:
– Кредит сиёсатини оптималлаштириш. Юқори кредит юки (чет эл валютасида
10-11%, миллий валютада 18-19%) ва ҳар 1 га учун катта харажатлар (мавсумга
50-90 минг АҚШ доллари) молиялаштириш шартларини қайта кўриб чиқиш ва
имтиёзли даврни узайтиришни талаб қилади.
– Барқарор энергия таъминотини таъминлаш. 2023 йилда узилишлар туфайли
140 млрд сўмдан ортиқ маҳсулот йўқотилди. Газ нархини пасайтириш ва
энергия ресурсларига олдиндан тўлов талабларини қайта кўриб чиқиш
маҳсулот таннархини камайтиришга ёрдам беради.
– Малака ошириш дастурлари. Фақат 20% иссиқхона хўжаликлари
профессионал агрономларга эга, чет эл мутахассисларининг ойлик иш ҳақи эса
10 минг долларга етади. Таълим дастурларини яратиш маҳаллий
мутахассисларнинг билим даражасини оширишга ёрдам беради.
– Сотиш инфратузилмасини ривожлантириш. Логистика, экспортни
соддалаштириш ва транспорт харажатларини субсидиялаш ўзбек
маҳсулотларини жаҳон бозорида рақобатбардош қилади.- Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси. 118 иссиқхона хўжалигида 298 га ерга
мулк ҳуқуқи расмийлаштирилмаган, бу уларнинг молиялаштириш ва
ривожланиш имкониятларини чеклайди.
Рақобат муҳити ва маҳсулот таннархи
Ўзбекистон иссиқхона хўжаликларининг асосий рақобатчилари – Туркия,
Туркманистон, Эрон, Қозоғистон ва Озарбайжон. Бу давлатлар ўз ишлаб
чиқарувчиларига катта субсидиялар ва имтиёзлар тақдим этади, бу эса
маҳсулот таннархини пасайтиришга ва халқаро бозорларда рақобатбардош
бўлишга ёрдам беради.
– Туркияда имтиёзли кредитлаш ва экспортни субсидиялаш дастури амал
қилади, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга рақобатбардош нархларни
таклиф қилиш имконини беради.
– Қозоғистонда иссиқхона қуриш, реконструкция қилиш, кўчат етиштириш, ўғит
олиш каби харажатлари компенсация қилинади, бу эса ишлаб чиқарувчилар
харажатларини пасайтиради.
– Эронда ишлаб чиқарувчилар имтиёзли солиқ ва арзон энергетика ресурслари
билан таъминланади.
Натижада, бу давлатларда иссиқхона маҳсулотларининг чакана нархи
ўзбек ишлаб чиқарувчиларига қараганда анча паст.
– Туркияда 1 кг помидорнинг ўртача таннархи 0,30-0,35 АҚШ доллар ни ташкил этади, Ўзбекистонда эса 0,80-1,00 АҚШ доллар.
– Туркманистон ва Эронда иссиқхона хўжаликлари учун газ нархи Ўзбекистонга
қараганда бир неча баробар паст, бу эса иссиқхоналарни иситиш
харажатларини камайтиради.
Халқаро тажриба ва ривожланиш истиқболлари
Ривожланган мамлакатларда иссиқхона тармоғига катта давлат қўллаб-
қувватлаши, субсидиялар ва илмий технологияларни ривожлантириш орқали
ёрдам берилади. Масалан:
– Исроил замонавий автоматлаштирилган иссиқхоналар, томчилатиб суғориш
ва ақлли технологиялардан фойдаланиб ҳосилдорликни оширган.
– Нидерландия экологик тоза ва энергия самарадор иссиқхоналарни жорий
қилган, бу эса мамлакатни Европадаги энг йирик сабзавот экспортчисига
айлантирган.
Ўзбекистонда энг яхши халқаро тажрибаларни жорий қилиш ва
қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
– Иситиш ва логистика харажатларини субсидиялаш дастурларини ишлаб
чиқиш;
– Иссиқхоначилар учун имтиёзли кредит шартларини жорий этиш;
Таклифларимиз
Экспорт салоҳиятини ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун иссиқхона секторини рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф
қиламиз, у қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
1. Иссиқхоналарга берилган кредитларни милиий валютага ўтказиб,
фоизларини музлатиш;
2. Газ ва электр энергияси учун субсидия тизимини ишлаб чиқиш;
2. Агрономларнинг касбий ўқув марказларини яратиш;
3. Логистика ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш;
4. Халқаро бозорларга чиқишни осонлаштириш;
5. Иссиқхона хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳаларни давлат томонидан
молиялаштириш.
Бу ва бошқа таклифларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар мавжуд.
Ушбу видео мурожаатни назоратга олиб тадбиркорларга амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз
Мурожаатни давоми сифатида ушбу муаммолар билан боғлиқ масалалар тегишли ташкилот муассасалар хамкорлигида журналистик суруштурув орқали ўрганилади
ДАВОМИ БОР