Buxoro

Бухорода очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди раҳбарияти томонидан вилоятда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ННТ, МФЙ ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танлови, лойиҳаларни тақдим этиш ҳамда ngo.gov.uz платформаси имкониятлари ҳақида тушунтириш берилди.

Мулоқотда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётида уларининг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди

Очиқ мулоқотда давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларни ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган ngo.gov.uz электрон платформаси имкониятлари ҳақида тушунтирилди. 

Ўқув-семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоблар олинди

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button