BuxoroSud

Фирибгар тузоғига тушиб қолманг.

2023 йил июнь ойининг 5 куни жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди, биносида Носиров Шавкат Шукруллоевичга оид 1-2001-2305/228-сонли жиноят ишини кўриб чиқилди.

Судланувчи Носиров Шавкат Шукруллоевич муқаддам содир этган фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари учун судланган шахс бўла туриб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, Муборак давлат ўрмон-ов хўжалиги директори директори лавозимида ишлаб келиб, Махмудов Жавоҳир Мирзо ўғли ва Ҳамроев Хайрулла Қўзимурот ўғлининг ишончига кириб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларни алдаб, ўзининг ваколатли танишлари орқали Х.Ҳамроевни Миллий гвардия органларига ишга киритиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3.000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2023 йил 31 январь куни Бухоро шаҳридаги “Турон” меҳмонхонаси олдида ўзининг бошқарувида бўлган “Нива” русумли 10 026 ВВА давлат рақам белгили хизмат автомашинасида кимёвий ишлов берилган 
3.000 АҚШ долларини олиб, ушбу пулдан 100 АҚШ долларини фуқаро Ж.Махмудовга бериб, қолган 2.900 АҚШ долларини автомашина бардачогига қўйиб, Бухоро шаҳридаги “Рудизар” тўйхонаси олдидаги чорраҳада тўхтаган вақтида,Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан жиноят устида ушланиб, хавфли рецидив фирибгарлик ва хавфли рецидив пора беришга далолат қилиш жиноятларини содир қилган.

Суд унга нисбатан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 
4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Жиноят ишлари бўйича 

Бухоро шаҳар суди судьяси М.Бобоев

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button