BuxoroMIB

Фуқарога етказилган моддий зарар ундирилди.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мезони жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш баробарида қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги босқичга кўтариш борасида муҳим қадамлар қўйилди ҳамда ҳар бир жараёнда инсон қадри учун деган тамойилга қатъий амал қилиш белгилаб берилди.

Бюро органларининг асосий вазифаси ҳисобланган сд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашда инсон қадри  тамойилга қатъий амал қилинмоқда.

Мисол учун,

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 01.02.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор “Бухоро сув таъминот” МЧЖдан ундирувчи З.Назарова фойдасига 139.164.930 сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлашда давлат ижрочиси Ж.Зиядуллаев томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, қарор нусхаси қарздорга ижросини таъминлаш учун берилди ва унинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

           Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Бухоро сув таъминот” МЧЖдан жами 151.817.000 сўм миқдордаги пул маблағлари ундирилиб, шундан 139.164.930 сўм ундирувчи З.Назарова фойдасига, қолган тўловлар давлат фойдасига ўтказилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.

   Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button