Jinoyat

Хорижий корхона маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳисобчисининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.L.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси собиқ бош ҳисобчиси Н.Е. 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган 5 ойида корхонанинг жами 8,7 млрд сўм маблағини ўзининг шахсий пластик картасига ўтказиб талон-торож қилганлиги, шунингдек жиноий йўл билан орттирган даромадига қонуний тус бериш мақсадида 478 726 АҚШ доллари харид қилиб, шундан 214 926 АҚШ долларини Москва шаҳридаги банкоматлардан нақдлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button