Ибн Сино юрти РШТЁИМ Бухоро филиалида тиббиёт ходимларимизнинг машақатли мехнат самараси хамда тиббиётдаги ислохотлар .
Филиал 260 ўриндан иборат, 15 та клиник булим ва 10 та ёрдамчи булим, ундаги мутахассислар 34 мутахассислик бўйича аҳолига юқори малакали ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Кадрлар салоҳияти:
• Филиалда жами 2363 та ходим, шу жумладан 351 та врач, 1424 та ўрта тиббиёт ходимлари, 499 та кичик тиббиёт ходимлари, 89 та бошқа ходимлар меҳнат қилаяпти. Бу кўрсаткич бўйича филиал вилоятдаги энг йирик тиббий муассалари қаторасига киради.
• Ҳозирги кунда филиалда 5 та тиббиёт фанлари доктори, 22 та тиббиёт фанлари номзоди, 35 та илмий изланувчи ходимлар, 145 та олий, 103 та биринчи, 135 та иккинчи тоифадаги врачлар фаолият кўрсатмоқда. 2022 йилда филиал ходимларининг 22 нафари тиббиёт фанлари бўйича (PhD) докторлик диссертациясини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Тиббиёт муассалари орасида илмий салоҳияти энг баланд муассаса.
• Охирги 3 йилда филиалнинг 28 нафар шифокорлари Россия Федерацияси, Туркия, Германия, Испания, Словакия, Италия, Литва, Польша ҳамда Тожикистоннинг етакчи клиникаларида стажировкадан ўтиб келишди. 18 нафар ёш мутахассислар шошилинч тиббиётнинг тор соҳалари бўйича бирламчи ихтисосликни олдилар. 1 нафар ёш мутахасисимиз Бакулев номидаги “кардиохирургия” ИТИ га “кардиохирургия” йўналиши бўйича аспирантурага юборилди. Чет элнинг илғор технологиялари филиал фаолиятига тадбиқ этилган, замон билан ҳамнафас олиб борилмоқда.
• Бундан ташқари Англия, Россия федерацияси, Туркия, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Польша, Германия етакчи клиникалари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган ҳамда телемедицина алоқалари йўлга қўйилган. 3 нафар мутахасисимиз Англия, Германия ва Россияда илмий изланишмоқда. Халқаро ҳамкорлик йўналишида етакчи тиббий муассаса.
Даволаш ишлари:
• Филиалда 2020 йилда 22420 та бемор даволанган бўлса, 2021 йилда 27513 та бемор даволанди. Марказга 1 кунлик мурожаат 250-300 бемор, ёткизиладиган беморлар 100-150 та. Беморлар алмашинуви энг кўп шифохона.
• Жами 2021 йилда 7860 та операциялар ўтказилган, оператив активлик 59,3 ни ташкил этади. 1 кунда 25-30 та шошилинч операциялар амалга оширилади. Кунлик энгкўп операция бажариладиган шифохона.
• 2021 йилда 1 ўрин-кунига дори-дармонга ўртача 63,866 сўмни, бир беморга сарфланган дори-дармон 244,763 сумни ташкил килган. 1 беморга 1 кунлик озик-овкат учун сарфланган маблаг 9580 сумни ташкил килади.
• Филиал дорихонасида 1 суткада 18 турдаги 200-230 л. стерил дорилар, бундан ташқари порошок ва малҳамлар тайёрланаяпти. Ички дорихонаси энг кучли шифохона.
• Юрак ритми бузилиш (брадикардия, АВ-блокадалар III даражаси) ларида доимий ва вақтинчалик электрокардиостимуляторлар қўйиш, қўйилган электрокардиости-муляторларни дастурлаш ва қайта дастурлаш кенг йўлга қўйилган. Бу соҳа фақатгина Бухоро филиалида йулга қўйилган.
• Республика миқёсида биринчи марта туғма юрак нуқсони билан юрагида операция ўтказилган 2,5 ёшли болада дастлаб вақтинчалик 1 суткадан сўнг эса доимий электрокардиостимуляторлар қўйиш операцияси бажарилди.
• Механик сариқликни олиб келувчи оғир сабаблари (гепатодуоденал соҳа ва ошқозон ости бези ўсмалари) ни бартараф этишнинг кам инвазив усули “Тери-жигар орқали ўт йўлларини дренажлаш” (ЧЧХГ, ЧЧХС) муолажалари амалиётга тадбиқ этилган.
• Фақат Бухоро филиалида эндоскопик операциялар (эндоскопик ретроград панкреато-холангиография, эндоскопик литоэкстракция, умумий ўт йўлини стентлаш, қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини латекс халқалар билан боғлаш ва ҳ.к) бажарилади. Шу сабабли қўшни вилоятлардаги (Навойи, Қашқадарё, Хоразм) беморлар Бухоро филиалига мурожаат қилишади. Эндоскопик муолажалар бажарувчи ҳудудлараро минтақавий марказ.
• Республикада биринчилар қаторида қорин аортаси бифуркацияси (бўлинган жойи) нинг тўлиқ ёпилишларида бифуркацион аорто-сон томирларини протезлаш операцияси, Оёқлар магистрал артериал қон томирлари тўлиқ ёпилишларида сон тақим артериялари ўртасида аутовеноз ёки сунъий протезлар қўйиб тиклаш операция йўлга қўйилган. Уйқу артериялари торайишларида, ишемик инсултнинг олдини олиш мақсадида каротид эндоартэктомия операцияси амалга оширмоқда. Қон томирларда бажариладиган операциялар кўлами бўйича вилоятдаги етакчи шифохона.
• Микрохирургия йўналиши ҳам Республика миқёсида етакчи ўринларда туради. Нерв узилишларида нерв тўқмасини кўчириб ўтқазиш (трансплантация) операцияси бажарилади. Қўл оёқ ампутацион (узилган) сегментларини реплантация (қайта улаш) қилиш операцияси мунтазам бажариб келинмоқда. Микрохирургик операциялар бажариладиган вилоятдаги ягона муассаса.
• Филиалда видеоэндохирургия йўналиши кенг йўлга қўйилган: бошқа филиаллардан фарқли ўлароқасоратланган буйрак кисталарини лапароскопик олиб ташлаш, лапароскопик нефрэктомия, сийдик йўли пластикалари, лапароскопик пиелолитоэкстракция, трансуретрал резекция операциялари кенг кўламда бажарилиб келинмоқда.
• Травматология йўналишида артроскопик операциялар, бўғимларни эндопротезлаш, сон ва болдир суякларининг очиқ синишларида каминвазив блокловчи остеосинтез операциялари бажарилиб келмоқда. Юқори технологияли каминвазив даволаш усулларини қўллайдиган вилоятдаги етакчи шифохона.
• Реанимация хизмати бошқа филиаллардан фарқли, фақатгина Бухоро филиалида: алоҳида 5 та реанимация бўлимлари мавжуд: хирургик реанимация, нейрореанимация, кардиотерапевтик реанимация, болалар реанимацияси ва куйиш-токсикологик реанимация бўлими мавжуд. Бу бўлимлар барча керакли тиббий аппаратура ва мутахасислар билан таъминланган. Ихтисослаштирилган реанимацион хизмат йўлга қўйилган Республика миқёсида ягона филиал.
Қурилиш-реконструкция ишлари:
• 2017 йилнинг 10-11-март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий марказининг Бухоро филиалига ташрифлари давомида берган кўрсатмалари асосида филиалда янги, замон талабларига мос қабул-диагностика ва операцион блок бинолари жами 25 млрд. 459 млн 587 минг сум маблағ ҳисобида янгидан қурилди шунингдек 1 500 000 АКШ доллари миқдорида 19 турдаги жами 45 дона юқори технологияли тиббий аппаратлар билан жиҳозланди.
• Хамда 120 ўринли даволаш корпуси реконструкция қилинди.
• Бундан ташқари филиалнинг 135 ўринли терапевтик янги бино қурилди ҳамда бинода ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек филиалда актив вентиляция тизими (Чиллер-фанкойл) ва реанимацион беморлар ва операцион блок эхтиёжи учун туну-кун ишловчи автоном тиббий кислород ишлаб чиқариш станциялари ўрнатилди. Ҳозирги кунда вилоятимиз бўйича бинолари энг замонавий қурилган ва жиҳозланган шифохона.
Филиал моддий-техника базаси:
• Операцион блок 2018 йил замонавий проект асосида қурилган, Республикада аналоги йўқ. 10 та операция хонаси мавжуд, замонавий чиллер системаси ва ҳавонинг ламинар стерил оқими билан таъминланган. Охирги замонавий аппаратура ва асбоб ускуналар билан таъминланган.
• Аҳамиятлиси шундаги ҳар бир операцион хонаси битта тиббиёт йўналишига ихтисослашган ва жиҳозланган. Жумладан: гинекологик операцион хонаси барча гинекологик операция ва муолажаларини ўтказишга мослаштирилган, юрак-қон томир ва микрохирургик операция хонаси замонавий жиҳозлар билан жиҳозланиб, барча турдаги операциялар ўтказишга мослаштирилган (ангиографик операциялардан ташқари), ва ҳ.к….Маълумот учун 2021 йилда 8000 дан ортиқ замонавий, каминвазив, янги технологиялардан фойдаланилган турли оғирликдаги операциялар асоратсиз бажарилган.
• Марказ 2021 йилда, жахон банкининг 100 млн АКШ доллар кредит маблаги хисобидан “Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш” лойхаси доирасида 8.230.438.572,94 сум га 28 турдаги тиббий аппаратуралари (ИВЛ, стационар ва кучма ракамли рентгент аппарати, бемор монитори, кислород концентратори, микробиологик ва гемолитик анализаторлар) билан таъминланди.
Қабул диагностика бўлими
• Замонавий проект асосида қурилган. Беморлар 3 йўлак бўйлаб тўхтовсиз қабул қилинади: қизил, сариқ, яшилйўлаклар.
• Бошқа марказ ва филиллардан фарқи шундаки, ҳар бир мутахасис учун ҳамда ҳар бир диагностик кабинетлар учун алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, бу ўз навбатида ҳам тиббиёт ходими учун ҳамда беморлар учун қулай шароит яратиб беради. Маълумот учун, 2021 йилда қабул-диагностика бўлимимизга 83 000 та беморлар мурожаатига малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.
• Энг аҳамиятлиси бизнинг филиалда ШОК палатаси операцион хонаси билан алоҳида ташкил этилган. Бу ўз навбатида беморларда экстримал-агонал шок ҳолатида кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам беришга барчав шароитлар яратилган. Масалан:ШОК палатаси ташкил этилгандан сўнг ўлим кўрсаткичи 16% га камайди.
• Навбатчилик даврида маъмурият ваколатига эга бўлган масъул врач лавозими алоҳида штат билан киритилган. Ушбу новбатчилик директор ўринбосарлари ва бўлим мудирлари томонидан амалга оширилади.
Соғлиқни сақлашда рақамлаштириш (электрон соғлиқни сақлаш): Марказда Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-5000қарори ижросини таъминлаш мақсадида, марказ ва филиаллар ўртасида биринчилар қаторида “Техномед электрон рақамли дастурига” уланиб, фаол ишлатилиб келинмоқда. Бу учун филиалимизда 200 дан ортик персонал компьютерлар харид қилинди. Ҳозирги кунга келиб, касаллик варақалари ва амбулатор карталар 100% электрон рақамли форматда олиб борилади бу ўз навбатида тиббий статистикасини аниқ олиб бориш ҳамда назорат қилиш учун қулай имконият беради.
Тез ёрдам ва санитар авиация хизмати:
• Тез ёрдамга тушадиган мурожаатлар учун Республикада биринчилардан бўлиб Call-центр маркази ташкил этилган бўлиб, бу марказга барча шаҳар ва туманлардан мурожжат келиб тушади ва диспетчерлар орқали таҳлил қилиниб, керакли мутахасислар йўналтирилади.
• Бундан ташқари ихтисослаштирилган махсус брпигадалар:реанимацион, психатрик бригадалари мавжуд.
• Вилоят бўйича санитар авиация хизмати кенг йўлга қўйилиб, бу соҳада ҳам телемедицинадан кенг фойдаланилади.
• Субфилиалларда вертикал бошқарув йўлга қўйилган, мунтазам равишда филиалнинг етакчи мутахасислари жойларга бориб маҳорат дарслари ўтказиб келишмоқда. Бундан ташқари чекка ҳудудлардаги субфилиал ходимларининг марказимизда тажриба алмашиниши ва касбий маҳоратларини оширишлари учун календар-тематик режа тузилган ва барча шарт шароитлар яратилган.
Марказ директори, т.ф.н. Мусоев Т.Я.