Қум бўронлари, чанг тўзонларининг юзлаб чақиримларга тарқалишига табиий ғов саксовул эканлигини кўпчилигимиз биламиз. Шўрадошлароиласига мансуб ушбу бута юртимизнинг чўлҳудудларида, хусусан, Бухоро воҳасида ўсади. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўсимликилдизи ўн метрдан ошиши мумкин.
Уни “Саҳро мўъжизаси” дебтаърифлаганларича бор. Чўл микрофлорасияхшиланишида саксовулнинг ўрни беқиёс. Оролденгизи томондан кучли шамол туфайлитарқаладиган чанг-тўзонларни маълум даражадатўхтатиб қолиш хусусиятига эга.
Шу боис шўрхокерларда, шўрланган тупроқда унадиган бу ноёбўсимликдан сўнгги йилларда юртимиздаихотазорлар барпо этиляпти.
Мазкур кенг кўламли жараёнда кўп қаториБухоро табиий ресурсларни бошқариш институтижамоаси ҳам фаоллик кўрсатяптилар
.
Ҳозир айни тупроқ юмшаган, саксовул экса бўладиган фурсат. Олий ўқув юрти вакиллариректор Шавкат Имомов бошчилигида Ромитантуманидаги чўл ҳудудида шу ўсимликнинг 2,5 миллион дона уруғини қададилар.
Мазкур кўкаламзорлаштириш тадбиридаректор ўқув ишлари бўйича проректор ИброҳимҲасанов, гидрология ва экология кафедраси мудириҲабиба Тўхтаева ҳамда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар қатнашдилар.
Яқин орада институт жамоаси “Жайрон” экомаркази ҳудудида ҳам саксовул экиширежалаштирилган.