BuxoroMIB

Ижтимоий тармоқларда Улуғбек Акрамовлар оиласи фойдасига суднинг қурилишни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ижроси тўлиқ таъминлаб берилмаётганлиги тўғрисида доимий чиқишлар қилиб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлайди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ноқонуний қурилган              473 та қурилмалар бартараф этилиб, ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланган.

Ундирувчи М.Акрамовнинг уйига шаҳарсозлик ва қурилиш қоидалари бўйича салбий таъсир этадиган қисмини қарздор томонидан бартараф қилиш жараёнида, Бухоро шаҳар Ермулккадастр филиали, Қурилиш бўлими ва Қурилиш соҳасидаги Назорат инспекциясининг мутахассислари жалб қилинган.

Ижтимоий тармоқларда М.Акрамовнинг манфаатига зид қурилма бартараф этилмаганлиги тўғрисида бир неча маротаба чиқишлар қилинмоқда.

Ушбу ҳолатларга қонун талаби тушунтирилиб расмий муносабатлар бериб борилмоқда.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда М.Акрамовнинг уйи томонга сейсмопояснинг салбий таъсир қиладиган қисми тўлиқ бартараф қилиниб, бугунги кунда плита ва сейсмопоясларнинг салбий таъсир этадиган қисми мавжуд бўлмасада, Акрамовлар оиласи блогерлар ёрдамида ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилишмоқда. 

Ҳар бир мурожаат ортида фуқароларнинг манфаатлари ётади, шу сабабли ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилиб борилмоқда.

Бироқ, ҳар қандай вазиятда ҳам мурожаатлар давлат органлари ва фуқароларнинг шаънини обрўсизлантириш мақсадида эмас, реал муаммо юзасида бўлса мақсадга мувофиқдир.

Нотўғри маълумотлар тарқатиш орқали Сиз аввало ўзингизнинг вақтингизни йўқотасиз. Қолаверса, қонун билан ҳимояланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар ёки шаън, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатган фуқаро қонун олдида жавоб беришига, шунингдек етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашига ҳам тўғри келади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button