BuxoroMIB

Кўчада қолган оналар.

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оилада тинчлик-хотиржамлик, тотувлик бўлса, жамият ҳам ривожланади.

Инсонлар орзу-умидлар билан оила қуриб, фарзандли бўлишади. Бироқ, шундай улуғ неъматга шукрон келтириш, фарзандини комил инсон этиб тарбиялаш ота-онанинг бурчи эканлигини унитишади.

 Эр-хотиннинг келишмовчилиги туфайли оила пароканда бўлди. Ота эса ўз бурчини унитиб, оиласи ҳақида қайғурмади, уларни кўчада қолдирди.

Хўрланган она, ўзи ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга мажбур бўлди.

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 22.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи З.Болтаева қарздор А.Жўраев билан никоҳлари давомида кредит эвазига сотиб олинган Бухоро шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган 27-уй, 44-хонага мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган  ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 13 апрель куни ундирувчи З.Болтаева ўз уйга киритилди ва ижро иши ижроси таъминланди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 02.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Қурбонов, ундирувчи О.Ниёзова, С.Қурбонов ва вояга етмаган фарзанди А.Қурбоновлар яшаб келган Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчаси 43-уй, 8-хонага мажбурий тартибда киритилди.

Ижро ҳаракатлари давомида томонлар ўзаро келишувига асосан ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди. Жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган яна бир оила қайта тикланди.  

Минг афсуски, оилада бир-бирини тушуна олмай, фарзданларини маънавий ва моддий жабр кўришларига сабабчи бўлаётган ота-оналар ҳаётда учраётганлиги ачинарлидир.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button