Buxoro

“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам”

Бухорода ёшлар ўртасида “Коррупция – келажак душмани!” шиори остида тадбир ўтказилди

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан ўтказилган грант танловида “Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси 30 миллион сўм маблағ билан ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳа доирасида Бухоро шаҳрининг Садий Шерозий маҳалласидан бошланғич тадбир сифатида “Коррупция – келажак душмани!” шиори остида аҳоли ва ёшлар иштирокида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Лойиҳа орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, айниқса ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фаол фуқаролик позициясини кучайтириш ва уларни адолатли жамият қуриш йўлида ҳамфикр этиб тарбиялаш кўзда тутилган.

Учрашув давомида коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида маълумот берилди. Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. Шунингдек, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашишда ҳар бир фуқаро масъуллиги ва бу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда 10 нафар ёшлар ва маҳалла фуқаролари коррупция ҳақида батафсил билимга эга бўлдилар. Фаол иштирок этган ёшлар рағбатлантирилди. Улар ўз фикр ва таклифларини билдириш билан бирга, келгусида ҳам бундай тадбирларда иштирок этишга қизиқиш билдирдилар.

“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси нафақат ёшлар, балки бутун маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам турли тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button