“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам”
Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида “Коррупция ва унинг оқибатлари” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбир Бухоро вилоят ёшлар ишлари агентлиги муассислигидаги “Buxoro yoshlari” газетаси таҳририяти ҳамда агентлик волонтёрлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Мазкур тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан амалга оширилаётган, 30 миллион сўм маблағ билан ғолиб деб топилган “Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Учрашув “Коррупцияга – йўл йўқ!” шиори остида ўтди.
Коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида маълумот берилди.
Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди, савол-жавоблар ўтказилди.
Ҳар бир фуқаронинг коррупцияга қарши курашдаги масъулияти алоҳида таъкидланди.
Фуқаролик жамияти институтларининг бу жараёндаги аҳамияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида ёшлар ўз фикр ва таклифлари билан иштирок этишди ҳамда коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиш истакларини билдиришди. Фаол қатнашчилар махсус рағбатлантирилди.
Лойиҳанинг аҳамияти
“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси орқали – ёш авлодда ҳуқуқий маданият оширилади,
фаол фуқаролик позицияси шакллантирилади, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат кучайтирилади.
Лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам турли тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашиш – адолатли жамият барпо этиш йўлидаги муҳим қадамдир.