BuxoroSud

МАНИ НАФСИМ БАЛОДУР, ҲАР БИР КЎЙГА СОЛОДУР…

Юқорида келтирилган халқимизга маълумҳикматли ибора бежизга айтилмаганлиги бугунбаъзи бир инсонларнинг ножўя ҳатти – ҳаракатидакўзга ташланмоқда.

Судланувчи Далерова Шабнам Фироғовна (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам ўзи нафсига қулбўлганлардан бири. У 2022 йил 16 июль куни соат 
22:20 ларда Тўлқинов Мубин Қулиевич (исм-шарифи ўзгартирилган)нинг Когон тумани “Ўзбекистон” МФЙ Саидобод қишлоғида жойлашган “Саид Амир Фирдавсбек” оилавий корхонасига қарашли озиқ – овқат савдо дўконида ҳеч ким бўлмаганлигидан фойдаланиб, ушбу дўконнинг шишали кириш эшигини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони токчасида қўйилган баҳоси 500.000 сўмлик бир дона 
“REDMI NOT- 7” русумли телефон аппаратини,қора рангли сумканинг ичида бўлган баҳоси 200.000 сўмлик бир дона “MIKROMAKS” русумли телефон аппаратини ва 700.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб, жабрланувчига 
1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг сўм) миқдорида зарар етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

2023 йил июль ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича Когон туман суди, суд биносида очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, Далерова Шабнам Фироғовна Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан Жиноят кодекси 57-моддасини қўллаб,базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида 15.000.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Нафс балосини жиловлай олганида эди, бугун унинг юзи ёруғ, ўзи эса хотиржамликда бўлган бўларди. Нафс ўпқонига тушишдан эҳтиёт бўлинг.Зеро, нафс балодир!

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button