Bo'limsiz

Пешку туманида аёллар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Европа Иттифоқи ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги томонидан биргаликда молиялаштирилаётган “Фуқаролик жамияти иштироки орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Пешку туманида қатор ишларни амалга ошириш давом этмоқда. Лойиҳа Немис халқ университетлари ассоциацияси (DVV International)нинг Ўзбекистондаги филиали ва “SABR” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида 2024 йил мартдан 2026 йил февралга қадар амалга оширилади.

8 сентябрь куни Пешку туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди. Шу куни лойиҳа иштирокчилари билан самарали учрашувлар ҳам ўтказилди.

Пешку тумани Зандани маҳалла фуқаролар йиғинида аёллар учун касбий кўникмаларни оширишга қаратилган курслар ташкил этилди. Икки ой давом этган ўқувларда 45 нафар хотин-қизлар: тикувчилик, аёллар сартарошлиги,кейтринг (ошпазлик ва кондитерлик),

компьютер саводхонлиги

йўналишлари бўйича таълим олиб, сертификатларга эга бўлишди.

Тингловчилар 28 соатлик тренингларда бизнес-режа тузишни ўргандилар ва грант дастурида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Жамоатчилик асосида танланган 4 нафар хотин-қиз грант ғолиби бўлиб, уларга зарур техник жиҳозлар топширилди. Шунингдек, 17 нафар аёл Зандани маҳалласининг тикувчилик цехида иш билан таъминланди.

Ушбу жиҳозлар маҳаллада истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хизмат қилади ва уларнинг бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашади.

Шунингдек, маҳалланинг 7-лик фаоллари учун “Гендер бюджетлаштириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда иштирок этган махалла фаолари томонидан жамоат ташаббуслари тайёрланди ва енг яхши жамоат ташаббуслари грант ғолиби бўлишди ва махалла фукоролари учун ижтимоий холатини яхшилашга йоналтирилган жихозлар олиб берилди.

Кутилаётган натижалардан бири – фуқаролик жамиятининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, маҳаллий аёллар ва фаолларнинг имкониятларини кенгайтириш ва адолатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишдир.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button