BuxoroMIB

Р А С М И Й  М У Н О С А Б А Т

Ижтимоий тармоқларда “МИБ Когон шаҳар бўлими кекса аёлга ҳақини ундиришга бефарқлик қилмоқдами?” номли хабар жойлаштирилган.   

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 06.02.2022 йилдаги қарздор Б.Ахмедовдан ундирувчи Р.Шакирова фойдасига                  2.046.240 сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати 07.02.2022 йилда Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор Б.Ахмедовга ижро ҳужжати талабини бажариш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабини белгиланган муддатда бажармаганлиги боис, ижро ҳаракатларига киришилган. 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.Ахмедовнинг республикадан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шу билан бирга, “MIB Portal” электрон дастури орқали барча ташкилотларга сўровлар юборилиб, унинг натижаларига кўра қарздор Б.Ахмедовнинг номида бирор-бир турдаги мол-мулк борлиги аниқланмаган.

Бундан ташқари, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, ижро ҳужжатида кўрсатилган Когон шаҳри М.Таробий кўчаси 101-уй 2-хонадон кўздан кечирилганда, қарздор Б.Ахмедов мазкур манзилда яшамаслиги ва мол-мулклари аниқланмаган, бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан “қарздорни мажбурий тартибда келтириш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун Когон шаҳар ИИБга юборилган.

Келгусида, қарздор Б.Абдуллаев қидириб топилгач, мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button