BuxoroMIB

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 28 сентябрь кунида YouTubeижтимоий тармоғида жойлаштирилган МИБ фуқаролардан ундира оладию, ҳокимиятдан(чи)… суд қарорини назар писанд қилмаган Когон шаҳарҳокимияти” номли танқидий видео хабар ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Ушбу видеомурожаатда, Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 19.10.2020 йилдаги қарорига асосан, Когон шаҳар ҳокимлигидан Норгул Шарипова фойдасига бузилган ошхона биноси учун 432.157.612 сўм компенсация ундириш белгиланган бўлсада, Бюронинг Когон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ҳозирги кунга қадар компенсация пуллари ундириб берилмаганлиги, Когон шаҳар ҳокимлигининг барча ҳисоб рақамларига инкассо қўйилмаганлиги ва ҳокимиятга тегишли автомашиналар хатланган бўлсада, уларни аукционга чиқариш пайсалга солинаётганлиги билдирилиб, компенсация пулларни ундириб беришда амалий ёрдам бериш сўралган.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 19.10.2020 йилдаги қарорига асосан, қарздор Когон шаҳар ҳокимлигидан ундирувчи Шарипова Норгул Садуллаевна фойдасига компенсация учун 432.157.612 сўм ва давлат божи учун тўланган 1.000.000 сўм, жами 433.157.612 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлим иш юритувига 10.11.2020 йилда келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига мувофиқ иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришилган.

​Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Когон шаҳар ҳокимлиги томонидан ихтиёрий муддат давомида мазкур қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Когон шаҳар ҳокимлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари барча ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда банд солинган.

​Мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Н.Шарипова фойдасига компенсация пулларини қоплаб бериш юзасидан 21.12.2021 йилда ва 11.01.2022 йилда Когон шаҳар ҳокимлиги ёзма равишда огоҳлантирилган.

​Шунингдек, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш борасида қарздор Когон шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган Когон шаҳар “Бош бекат” ҳудудида жойлашган савдо дўкон ва ҳокимлик ҳисобидаги “LACETTI” русумли, 80 032 DAV давлат белгили автотранспорт воситаси белгиланган тартибда рўйхатга олинган.

​Ҳозирда, Когон шаҳар ҳокимлигига тегишлибўлган савдо дўкон ҳамда “LACETTI” русумли автотранспорт воситасини баҳолаш ва онлайн аукционларни ташкил этиш маркази орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

​Келгусида, ушбу мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button