BuxoroJinoyat

Ромитан туманида сохта ҳужжатлар орқали 635 млн сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, МЧЖга қарашли бўлмаган 2 қаватли бинонинг кадастр ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиб, кейинчалик ушбу бинони гаров сифатида банк муассасасига тақдим қилиб, 635 млн сўм кредит маблағи олишга эришиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button