Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида:

  • Янги Ўзбекистон – кучли қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган демократик давлатдир.

Шу муносабат билан “Халқчил давлат” миллий дастури, Халқ қабулхоналарига конституциявий мақом бериш ва уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш вақти етди.

Маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади. Келгусида туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади.

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.

Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.

Энди ҳокимликлар ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button