Bo'limsiz

СОҒЛОМ ҲАЁТ СОҒЛОМ ТАФАККУР

Бухоро вилоят Репродуктологлар ассоциацияси “Ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва зарарли таъсирдан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш орқали эришиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро Давлат педагогика институти , тиббиёт институти ўқитувчилари, волонтёр талабалар, ОАВ ходимлари, блогер ва журналистлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида асосий эътибор аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма касалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олишда   тиббиёт, табобат  ва тарғибот орқали ечим топишда қилинадиган ишлар,белгиланган чора тадбирлар масаласига қаратилди.

Бугунги кунда тиббиёт ходимларининг ўз олдиларига қўйган мақсадлари бу— инсонларда тиббий маданият  ва соғлом турмуш тарзига амал килиш кўникмаларини ҳосил килишдир.Саломатлик – нафақат касаллик ёки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги, балки тўлиқ жисмоний, руҳий, ижтимоий хотиржамлик ҳолатидир.ЖССТнинг таъкидлашича,  инсон саломатлиги қуйидаги омилларга боғлиқ

1.Соғлом турмуш тарзига -55%

2.Экологияга – 17%

3.Ирсият (биологик ,наслий)га- 15 %

4.Тиббиётга -10%

Оилада соғлом турмуш тарзининг шаклланмаганлиги ва тиббий маданиятнинг етарли эмаслиги, энг катта муаммолардан бири эрта никоҳлар ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар туфайли  туғма нуқсон билан боланинг дунёга келиши нафақат ота-она  оила учун, балки бутун жамият учун ҳам  катта фожиадир.

Ахоли, айниқса ёшлар ва 40 ёшдан ўтганлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданият ва тиббий саводхонликни ошириш бўйича олиб бориладиган тарғибот тадбирларини махалларда ташкил этилган “Саломатлик мактаблари” аъзолари билан ҳамкорликда олиб борилса жуда яхши самара беради. Шунингдек, тадбирларнинг сифатли ва таъсирчан бўлиши учун интерфаол усулда, оддий маърузадан кечган ҳолда, кўпроқ аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида олиб бориш ва бу тадбирларда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш бизга олдимизга қўйилган мақсадга эришишда катта ёрдам беради.

Ирсий касалликларни даволаш ғоят мураккаб бўлгани боис, улар оила учун ҳам, жамият учун ҳам «оғир юк» ҳисобланади. Аксарият ҳолларда  бундай беморларга ёрдам кўрсатишда тиббиёт ожизлик қилади. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, никоҳгача ўтказилиши лозим бўлган тиббий кўрикнинг  кўпчилиги никоҳдан кейин тиббий кўриклар ўтказилиши  нафақат  оилаларга , балки жамият учун ҳам катта муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бинобарин, ажримларга,  касалликларнинг тарқалишига аёлларнинг бахтсиз касалманд бўлиб қолишларига олиб келмоқда .

Натижада аёл бундан азият чекади, ўзига бўлган баҳоси пасаяди, ишончи сусаяди, қариндошлари ва яқинлари билан муносабатлари мураккаблашади. Энг асосийси, репродуктив ҳолатида салбий белгилар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар натижасида тиббий билимларнинг етишмаслик натижасида нуқсонли фарзандлар дунёга келади .

Мазкур масала  бўйича маҳаллаларда  муаммоларининг сабабини  ўрганиш аҳолини ҳар бир қатламини , болаларни, аёлларни эркакларни қолаверса, никоҳланувчиларни  тиббий кўрикка жалб қилиш, тиббий кўрик натижаларига асосланган соғломлаштиришда иштирок этишини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар суст олиб борилмоқда. Маҳалла оиладан иборат экан оиланинг саломатлиги жамият фаровонлигин белгилайди .Юқумли касалликларни олдини олиш соғлом фарзнадлар дунёга келишига замин яратади. Юқумли касалликларнинг келиб чиқишига , гиёҳвандликка ружу қўйиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сабабли пала партиш ҳаёт тарзи сабаб бўлади.

Давра суҳбати якунида тавсиявий характерга эга таклифлар ўртага ташланди.

Тарғиботнинг ноанаънавий усули орқали  аҳоли ўртасида тиббий саводхонликка эришиш мақсади илгари сурилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button