BuxoroMurojaatProkuraturaSud

ТАДБИРКОР ПУЛИНИ БАНК ТОМОНИДАН ЎҒРИЛАНГАНИ РОСТМИ?

Ўзбекистон  Республикаси

Президенти Шавкат Мирзиёвга 

Ўзбекистон Республикаси Президент Администратция

 рахбари  Сардор Умурзоковга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулло Йўлдошевга 

Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси Абдсалом Азизовга

Ўзбекистон Республика Марказий банк раҳбари Нурматов Мамаризога 

     “Махсус ЯгонаЛойиха»МЧЖ

  Раҳбари-тадбиркор  Ҳайит Атоев

                               томонидан

                           МУРОЖААТ

                   Мен, жорий йилнинг 20- июль ойидан бошлаб Халк банкининг вилоят ва шофиркон туман филияли ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан бир неча бор шикоят қилдим.Шикоят мазмуни шундан иборатки, банк ходимлари суднинг қарорларини 2-йилдан бери бажармай, яшириб келмоқда. Фуқоролик ишлари бўйича Пешку тумани Суднинг қарорида жавобгар Алишер Қўшшаевнинг натариус орқали гаровга қўйилган биноси Шофиркон туман халк банки фойдасига 167 миллион 553 минг 492  сўм ундириш ҳакида.

      Ундирув  жавобгар Алишер Қўшшаевнинг туман марказидаги биносига қаратилган.  Алишер Қўшшаев суднинг хал килув кароридан норози бўлиб, Бухоро вилоят Фуқоролик ишлари бўйича судига касация шикояти ёзган.

Суд ажиримида:  Фуқоролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг 2020 йил 13 мартдаги мазкур фуқоролик иши бўйича чиқарган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, яъни касация шикояти ўзгаришсиз қаноатлантирилмасдан қолдирилсин, деган тўхтамга келган.    

       Суд давомида Халқ банки Шофиркон филиали бошқарувчиси Аҳмад Исоев “Махсус Ягона Лойиҳа”МЧЖ ни кафиллик шартномаси  бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот тақдим этган. Бундан ташқари МЧЖ нинг ҳисоб рақами турган АТ “Туронбанк” Бухоро филиали бошқарувчисига 2018 йил 25 февралдаги №25 сонли кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисида хат юборган.

     Далиллар келтиришда давом этаман: Кафиллик шартномасининг 5-бандида Кридит мажбурятларини бажариш муддатлари тугаган кундан бошлаб, бир йил мобайнида Кафилга нисбатан Банк даво қўзғатмаган тақдирда Кафиллик  бекор қилиниши аниқ кўрсатилган.Ҳолбуки,суд қарорлари амалда бўла туриб, бино 2 йил давомида сотувга чиқарилмаган. Демак, бизнинг пулимиз Банк томонидан ўғриланган…

Қанчалик ҳаракат қилмайлик,Каерга мурожат этмайлик бизга сухбат баёнидан бошқа важ кўрсатишмаяпти ва, суднинг карорлари каерда, банкдан кандай тартибда  ғойиб бҳлганлиги хакида хеч бир маълумот оломаяпмиз.

2 йилдан бери Алишер Қушшаевнинг биноси савдога чиқарилмасидан турли баҳоналар билан асраб келинмоқда,бунинг сабабини сўрасак, МИБ томонидан ижро иши олиб борилмокда деб ёлғонни илгари суришади

Шундай қилиб сўзимизни ҳеч ким эшитмаяпти. Шунинг учун биз ҳурматли Приздентимизга ютуб орқали мурожаат қилишга мажбурмиз….

     Биз ҳаққимизни,ҳуқуқимизни талаб қилсак, улар бизга нисбатан туҳмат уюштиришгача бориб етди.Эмишки, биз вилоят ҳамда Пойтахтга бориб митнг уйиштирмоқчи эканмиз. Улар ҳатто бу ҳақда туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилишди.

     Ҳурматли Сардор Умирзоқов! Ҳар бир аризамизга турли мансабдорлар томонидан бир хил жавоб оляпмиз.Ахир бугун кечаги замон эмас ку! Арзимизни коптокдек тепа бошлашди.

Биз сизга ишонамиз, ҳар бир чиқишимизни диққат билан кузатиб,ноҳақликка қарши жиддий муносабатингизни кўриб эшитиб,ниҳоятда хурсанд бўламиз.Чидаб бўлмайдиган бир ҳолат: Сизнинг номингизга ёзилган шикоятни Халқ банки шофиркон туман филиали юристи Бахшулло Абдуллаевга топшириб, фикир билдиришни сўрашибти.У эса биз билан навбатдаги суҳбат баёнини ўтқазишдан бошқага ярамади.Навбатдаги ёлғон шундай якун топти.

   Биз Президетга ва Сизга ишонамиз. Адолатсизликка учраган ҳар бир фуқаро адолат излашдан тўхтамайди…

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button