ТАЪЛИМ ,ТАДҚИҚОТ  ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ.

 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети  Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти йиллар давомида мамлакатимизда соҳага оид тадқиқотларни амалга оширишда кўламли вазифаларни бажариб келмоқда.

Ҳозирги кунда 221 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар жамоаси ўтган давр мобайнида 1553 нафардан ортиқ мутахассис кадрлар тайёрлаб берди. Институтда ҳозирги кунда 3 та факультет, 14 та кафедра, 16 та бакалавр йўналиши, 9 та магистратура  мутахассислиги ҳамда 3 та ихтисослик бўйича юксак салоҳиятга эга кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб жами талаблар сони 3816 нафарни ташкил этиб шундан   1672 нафар талаба бакалавр таълим йўналишида, 41 нафар талаба магистратура мутахассислигида 2103 нафар сиртқи таълимйўналишида таҳсил олмоқда. Шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълимда 5 та ихтисослик бўйича жами 82 нафар докторант, таянч докторант ва стажёр-тадқиқотчилар мавжуд бўлиб, шундан 3 нафар докторант, 73 нафар  таянч докторант ва 6 нафар стажёр-тадқиқотчилар илмий изланишлар олиб боришмоқда. 2021-2024 йиллар мобайнида иқтидорли талабалардан 10 нафари номдор давлат стипендиялар совриндорни, шундан 4 нафари Беруний номидаги, 3нафари Ислом Каримов номидаги давлат стипендия совриндори ҳамда 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси совриндорлигини қўлга киритди. 7 нафар иқтидорли талабалар Республикамизда ўтказилган олимпиадалар совриндори, 1 нафар талаба “Йил талабаси”Республика кўрик танлови ғолиби ва 6 нафар талаба бир қатор танловлар ғолиби бўлишди. 

   Интерактив таълимни ташкил етиш мақсадида тақдимот ва визуаллашган воситалар орқали ташкил этиладиган интерактив дарс машғулотлари салмоғи бугунги кунда янада оширилмоқда.Институтда дунёнинг 21 дан ортиқ нуфузли етакчи олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш, илмий ва услубий соҳаларда яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Институтда яратилган самарали ижтимоий муҳит уларнинг табиатан берилган қобилиятлари ва ижодий фаолиятларини ривожлантиришга имкониятлар яратмоқда. Мултимедиа жамланмалари билан жиҳозланган 12 та маъруза заллари ҳамда  6 та компютер синфлари ташкил этилганлиги олий таълимнинг сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Бу компютерлар локал тармоғига уланган.  Улардан бевосита ўқув жараёнларида фойдаланиш имконияти яратилган.

   Хўжалик шартномалари. Илмий тадқиқотларнинг самарадорлиги ва молиялаштирилиши устида катта ишлар бажарилди.  Натижада,  Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ва вилоятдаги мавжуд соҳа ишлаб чиқариш корхоналари билан имзоланган хўжалик шартномалари асосида  2021 йилда 5 472 000 000 сўм ҳамда  2022 йилда  5 830 000 000 сўмлик соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан маблағлар  олинди. 2023 йилда Сув хўжалиги вазирлиги ва хўжалик шартномалари асосида 307-сонли қарорга киритилган  5 705 000 000 сўмга  тенг илмий лойиҳалар бажарилди ва ҳисоботлар белгиланган тартибда тақдим этилди. Шунингдек, 2024 йил мобайнида  3,5 млрд сўммиқдорида Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасаруфидаги хўжаликлар билан ҳамда ОТФваИ вазирлиги  билан давлат илмий техник дастури асосида бажариладиган грантлари асосида илмий тадқиқот ишларини бажариш режалаштирилган. 

  Инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида Германиянинг ЗАЛФ агротехнологиялар илмий маркази, Гумболд номли Берлин университети билан ҳамкорликда БИОWАТ мавзусидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган, молиявий ҳажми 138 мингEVRO миқдорида Халқаро грант, 2023 йилда Erasmus+ лойиҳанинг умумий миқдори 358000  EVRO бўлган, Венгрия-Ўзбекистон халқаро лойиҳаси 2023 йил 25 сентябрда (FL-6222052520) сонли шартнома бўйича ишлар бошлади. 2022 – 2023 йилда тузилган REP-24112021/32-сонли умумий суммаси 420000 АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа, “SusWEF”  Ўзбекистон-Германия халқаро лойиҳа (13600 EVRO), FAO нинг 20000 АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2024 йил 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 30-сон Баёнининг 20 бандига асосан Институтнинг Ўқув тажриба хўжалишида жорий йилнинг якунига қадар пахта етиштиришда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти тажрибаси асоасида пахта етиштиришни жорий этиш учун Эвропа Иттифоқи грантлари ҳисобидан 2 млн доллор миқдоридаги амалий лойиҳалари бажарилмоқда.

   Институтда профессор – ўқитувчилар томонидан2021/2024-йиллар давомида маҳаллий илмий журналларда 133 та мақола ёритилган бўлса, 2021/2024 йилда хорижий илмий журналларда   312 та илмий маколалар чоп қилинган.  

    Шу билан биргаликда 35 та дарслик, 82 та ўқув қўлланмалар,    64 та ўқув услубий қўлланма, 38 та монографиялар  чоп этилди.  

    Халқаро ҳамкорлик. ТИҚХММИ МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида Қисқа давр мобайнида институт дунёнинг 20 дан ортиқ ривожланган олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Бир қатор нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Ҳозирда корейс тилига ёшларнинг қизиқиши катта бўлганлиги сабабли Жанубий Кореянинг Коика Маркази институтда фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек Ўзаро ҳамкорлик шартномаларига асосан 2022 йилда институтга Россия федерациясининг И.И.Иванов номидаги Курск давлат қишлоқ хўжалиги академиясидан профессор-ўқитувчилар ва талабаларининг ташрифи амалга оширилди. Венгриянинг Обуда давлат университетининг таклифига биноан 2022 йилнинг 19 май санасида институтнинг профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалар ташрифи амалга оширилди. Бундан ташқари дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларига институт профессор-ўқитувчилари ҳамда чет эл олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ташрифи кундан-кунга ортиб бормоқда. Жумладан, 2023 йилда ИНТИ Халқаро университети билан меморандумга асосан 5 нафар магистр ва           2 нафар илмий изланувчилар Малайзия университетига ва 2024 йил    2 май санасидан 25 нафар ушбу университет  талаба ёшларининг институт  профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида Бухоро вилоятида амалиёт ўтказилиши режалаштирилди. 

    2023 йилда институтида Малайзиянинг ИНТИ Халқаро Университети ва Туркиянинг Яқин Шарқ Техника Университети билан ҳамкорликда “Моделлаштириш, симуляция ва прототиплаш” илмий тадқиқотлар Марказини ташкил этишга келишиб олинди ва ушбу марказ 2024 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши режалаштирилди.  Булардан ташқари Ш.Имомовга Венгриянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Обуда Университети “Фахрий профессор” унвони берилди.

    2024 йилда “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти билан Хитой Халқ Республикасининг етакчи Олий таълим муассасаларидан бири Ланчжоу ва Шанхии Университетлари билан ўзаро ҳамкорликда илмий ва таълимга оид қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилди. Бунга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чўлланишни олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, замонавий ресурс тежамкор пахта етиштириш агротехнологиялари, янгича сув тежамкор суғориш технологияниси (тупроқ ичидан биогумус билан суғориш) жорий қилиш ҳамда “Чангни олдиндан прогнозлаш” қурилма-лабораториясини институт базасида ўрнатиш режалаштирилди ва Ланчжоу университети олимлари томонидан  392547 АКШ доллари миқдоридаги қурилма институтга олиб келинмоқда.

   Ҳозирги кунда институтдаги 400 ўринли маданият саройи,      1 та ёпиқ спорт мажмуаси, 3 та илмий лоборатория, 1 та ўқув илмий марказ, 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи, замонавий ёпиқ ва очиқ спорт комплекси, янгидан қад ростлаган технопарк,  ахборот ресурс маркази, ахборот технологиялари маркази, лабаратория мажмуаси, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти маънавий – маърифий ишларнинг самарадорлиги ва бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмода. Дарс жараёнларини бевосита кузатиб бориш мақсадида институтнинг барча ўқув хоналарида видеокузатув тизимлари йўлга қўйилган. Ўқув хоналарига замонавий видеопроекторлар ўрнатилган бўлиб, дарс машғулотларининг самарадорлигини оширишга еришилмоқда.

    Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликлар йўлга қўйилган, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар мавжудлиги, таркибида кўп йиллик тажрибага егалигининг мавжудлиги, халқимизнинг ҳар томонлама юксалишига, республикамизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланишига  15 йилдан буён ҳисса қўшиб келаётган ТИҚХММИ МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти истиқболи ҳам юксак эканлигидан далолат беради. 

Ушбу вазифаларни амалга оширишда  етакчи олим , кўплаб ёш олимлар устози    Имомов Шавкат Жахонович институтда  раҳбарлик қилмоқда.

   Имомов Шавкат Жахонович Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадкикот университети Бухоро табиий ресурсларни бошкариш институтида 2021 йилдан буён ректор лавозимида ишлаб келмоқда.

   42 йиллик меҳнат тажрибасига эга

Шавкат Жахонович Имомов раҳбарлиги давомида 2021 йилдан ҳозирги кунга қадар институтда жами 6та (DsC) докторлик,  30 та фалсафа доктори (PhD) илмий ишлари ҳимоя қилинди. Шунингдек, 2021-2022 йиллар унинг раҳбарлигида 5 нафар шогирди фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олди. Бугунги кунда 4 та магистр, 10 та таянч докторант, 2 та докторант (DsC)  ва 2 та мустақил изланувчиларга раҳбарлик қилиб келмоқда.

    “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари ҳамда Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан  биогаз ва  ўғит  олиш жараёни”  йўналиши бўйича  130 дан ортиқ илмий-услубий ишлар, шундан, 5 та ўқув қўлланма, 5 та ўқув-услубий мажмуа, 75 та илмий мақола, 12 та гувоҳнома ва патентлар ва 8 та услубий кўрсатма муаллифидир. 1 та хорижий грант раҳбари, 3 та хорижий грантларда иштирокчи, 3 та давлат илмий-амалий гранти раҳбари, 3 та давлат илмий-амалий грант жавобгар бажарувчи 2 тасида катта илмий ходим лавозимида иш олиб бориб, 2 та “Биогаз ва органик ўғит олиш” заводига ўз патентлари қуриб ишга туширган. 20 дан ортиқ Хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.Жумладан, 2010 йилда Жанубий  Корея давлатида, 2016 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида “Органик чиқиндилардан биогаз олиш”  заводини қурган.

    Олим   2022 – 2023 йилларда Бухоро воҳасида “Сув тежовчи” ерларни шўрини ювмасидан суғорма деҳқончиликда илк бор вегетация даврида тўрт марта биогумус билан ер остидан сув бериб пахта етиштириб сувни йиллик сарфини 5 баробарга камайтириб пахтадан юқори ҳосил олиш технологиясини жорий қилди.                                       2021-2023 йилларда эса иссиқхоналардаги ерларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларда етиштирилаётган ҳосилни “Органик дехқончилик” асосида минералларсиз етказиш бўйича органик чиқиндилардан “Органик қадоқчалар” ясаш усули ва қурилмасига патент олиб хўжаликларда синовдан ўтказди. 2021-2023 йилларда деҳқончиликда энг юқори самарадорликка эришиш мақсадида “Ўқув хўжалиги” даласида “Органик деҳқончилик”ни жорий қилиш “Деҳқончилик маданияти”ни ошириш ҳисобига минерал ўғитларни ишлатмасдан ерларнинг мелиоратив ҳолати қайта тиклаб пахта ҳосилдорлигини 25–27 центнердан 85–100 центнерга оширишга эришилди.

    Ш.Имомов вилоят ҳоқимлиги “Қишлоқ хўжалиги Кенгаши” аъзоси. У вилоят туманлари ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ва фермерларига бир неча бор “Деҳқончилик маданияти” ва “Сувни тежаш” масалаларида амалий машғулотлар олиб борди.

    Ш. Ж. Имомов Олий таълим, фан ва инновациялар вазри ҳамда вилоят ҳокимининг бир неча бор “Фахрий ёрлиқ” ҳамда “Ташаккурнома”лари билан тақдирланган.

Раҳбар ва изланувчан олим, талабчан ва жамоатчи ғамхўр йўлбошчи бўлиши билан бирга

 жонкуяр раҳбар, фахрий профессор, олим ҳамда  5 нафар олий маълумотли фарзандларнинг  меҳрибон отаси ҳамдир.               

Back to top button