Jinoyat

Тошкент тумани ҳудудида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террористик ташкилотнинг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «КТЖ» террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари, мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди.

Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган “Абдуллоҳ Зуфар” ва “Содиқ Самарқандий”нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган.

Ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button